Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги 2017 йил 11 сентябрдаги 445-сонли Қонунига асосан ҳамда банк Бошқарувининг жойларда тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларини ўрганиш юзасидан жорий йилнинг 29 апрель санасида Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида "Микрокредитбанк" АТБ ходимлари ҳамда ҳудуддаги бир қатор тадбиркорлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди. 

3de45202-18b4-4b78-8041-cbc4e6629397.png

Унда "Микрокредитбанк" АТБ Операцион департаменти директор ўринбосари Нурбек Умурзақов, Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси Операцион бўлим бошлиғи Хусан Ахматов, Сирдарё вилояти Ховос БХМ бошлиғи Фарҳод Абдужаббаров каби масъуллардан иборат ишчи гуруҳ иштирок этишди.

0ef01f5e-94b1-4965-b105-f4f73864188f.png

Ушбу сайёр қабулда 15 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, муаммо ҳамда таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

2e853fa7-aa61-4aeb-9cbc-6329ba234b6b.png

Тадбиркорлар томонидан айтилган бир қанча муаммолар жойида бартараф этилганлиги бу каби сайёр қабул ва учрашувларнинг нақадар самарали эканлигини белгилаб берди.