Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11770
Сотиш
11870
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11770
11870
11813.21
EUR
13000
14000
13719.86
RUB
140
136.71
GBP
15600
16600
16000.99
CHF
14200
15200
14555.46
JPY
50
100
76.57
Курс 09.09.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Сирдарёда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти ўрганилди

...
Янгилаш: ...
Image
Сирдарёда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти ўрганилди

Жорий йилнинг 6 август куни «Микрокредитбанк» АТБ ташаббуси билан Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, муаммо ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида туман хотин-қизлари билан учрашув ташкил этилди. Унда Бошқарув раиси ўринбосари Икром Джуманиёзов, банкнинг Ижтимоий дастурларни амалга ошириш департаменти директори Рашидмирза Халилов, туман ҳокими, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди. 
4-_10_.png

8-_2_.png

Учрашув давомида дастлаб хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган янги пакетлар, имтиёзли кредитлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича тақдимот ўтказилди. Шундан сўнг учрашувга таклиф этилган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Уларга аввал олган кредитини сўндирмасдан туриб, қўшимча кредит олиш, скоринг таҳлиллари тўғрисида ва кредит олишда юзага келаётган муаммолар юзасидан тушунтиришлар берилди. Ўз фаолиятини энди бошлаш арафасида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит хизматлари тавсия этилиб, уларнинг фаолияти доимий назоратга олинадиган бўлди. Шунингдек, банк томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди.

Учрашувдан кейин «Микрокредитбанк» АТБ кўмагида ўз фаолиятини самарали ташкил этган хотин-қизлар фаолияти билан ҳам танишилди. Маданият маҳалласи, Донишманд кўчаси 44-уйда истиқомат қилувчи Шоира Азимова «Микрокредитбанк» АТБдан 26 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, уй боғчаси ташкил қилган. Кредит маблағларини боғчани жиҳозлашга йўналтирган. Айни пайтда бу ерда 50 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Яратилган ишчи ўринлар сони эса 4 та. Шоиранинг кейинги режалари болалар сонини 100 нафарга етказиб, ўз фаолиятини янада кенгайтириш. 
2-_13_.png
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишларнинг салмоғи Боёвут туманидан сезиларли даражада ортди. Дастур доирасида хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш юзасидан ишлар мутлақо янгича ёндашув асосида ташкил этилди. Натижада бугун Боёвут туманидаги хотин-қизлар касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитилмоқда. Шу билан бирга банкнинг молиявий кўмаги асосида ўз иш фаолиятини йўлга қўйиб, оиласига даромад келтирмоқда.
1-_17_.png
 3-_12_.png

«Микрокредитбанк» АТБ томонидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари» доирасида 1 август ҳолатига кўра Боёвут туманидаги 745 нафар фуқарога жами 12 млрд. 336 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган бўлса, шундан 6 млрд 101 млн сўмлик кредит 421 нафар хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилган. Президентимизнинг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 120 нафар хотин-қизлар банкнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун жами 1 млрд. 654 млн. сўм миқдорда пул мабалғлари ажратилган.

Таъкидлаш керакки, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган амалий ишлар давом этади.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

3 сентябр 2026

“Камбағаллик билан ишлаш бўйича” мутлақо янги тизим жорий қилинади!

Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади
2 сентябр 2026

Янги ўқув йили — янги орзулар ва катта мақсадларнинг бошланиши!

Тадбирда сўзга чиққан М.Авазов барча ўқувчиларни, айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, уларга омад ва зафарлар тилади.

27 август 2026

МКБАНК ходимлари юксак мукофот билан тақдирланди!

Банк Бошқарув Раиси эсдалик нишонларни ўз эгаларига топшираркан, уларнинг юртимиз равнақи ва тараққиёти ҳамда банк ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаларини алоҳида эътироф этди.

Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X