
Жорий йилнинг 15-июл куни Микрокредитбанк Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар мавзусида Инфографика тадбири ҳамда 16-июлда банк кредит маҳсулотлари ҳақида Брифинг ўтказилади.
Банкнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида ўтказиладиган ушбу медиа тадбирларда ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Нуриддин Абдурасулов мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиши, бу борада Президентимизнинг 2024-йил 16-декабрдаги видеоселектор йиғилишида банклар олдига қўйган вазифалар ижроси доирасида маълумотлар беради.
Банк Ахборот хизмати

















