
Жорий йилнинг 10-июн куни соат 16:00 да "Микрокредитбанк" АТБ Сирдарё вилоят ҳудидий бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларга бағишланган медиа тадбир ўтказилади.
Банкнинг вилоят ҳудудий бошқармаси биносида ўтказиладиган ушбу тадбирда ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Нуриддин Абдурасулов мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Президентимиз томонидан 2024-йил 16-декабрдаги видеоселектор йиғилишида банклар олдига қўйган вазифалар ижросини аниқ мисоллар ва инфографика шаклида йиғилганларга тақдимот қилади.
Мазкур медиа тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда барча фуқароларни таклиф қиламиз.
Банк Ахборот хизмати



















