
Банкда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида яна спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Пойтахтимиздаги “Х-про” спорт марказида МКБАНК ходимлари учун ўтказилган стол тенниси бўйича “Бошқарув раиси кубоги – 2025” мусобақаси қизиқарли ва шиддатли беллашувларга бой ўтди.
Иштирокчилар ўз маҳоратини намойиш қилиб, спорт руҳида баҳс олиб боришди. Якунда аёллар ва эркаклар орасида ғолиблар аниқланди:
Эркаклар ўртасида:
1-ўрин – Қурбонов Анвар Карим ўғли (Риск менежмент департаменти)
2-ўрин – Эргашев Нурбек Холиқул ўғли (Бюджет-контроллинг ва иқтисодий таҳлил департаменти)
3-ўрин – Холмуродов Шохруҳ Исомиддин ўғли (Дастурий таъминот ва сунъий интеллектни ривожлантириш департаменти)
Аёллар ўртасида:
1-ўрин – Зеленсова Олга Геннадевна (Стратегия ва рақамли банк хизматларини ривожлантириш департаменти)
2-ўрин – Охунхўжаева Нигорахон Шомахмуд қизи (Харидлар бўлими)
3-ўрин – Балтабаева Шахло Бахтияр қизи (Contact center бошқармаси)

Кўпчилик спорт турлари қатори стол тенниси ҳам инсон саломатлигига ижобий таъсир ўтказишини алоҳида айтишимиз жоиз. Ушбу спорт тури биринчи навбатда, кўз равшанлигини оширади, мантиқан фикрлаш, хотира ва диққатни чархлайди, бўғимларнинг ҳаракатчанлиги яхшиланиб, куч, тезлик, чидамлилик ва қобилиятни тарбиялайди.
Банк Ахборот хизмати

















