Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
12010
Сотиш
12160
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
12010
12160
12101.84
EUR
13000
14000
13811.83
RUB
154
153.75
GBP
15600
16600
16183.79
CHF
14200
15200
14854.35
JPY
50
100
74.08
Курс 24.07.2026 11:10:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгаймоқда

...
Янгилаш: ...
Image
Тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати расмий сайтида келтирилган маълумотларга кўра, бугун юртимизда ишбилармон аёллар сафи икки баробар кўпайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди. Иқтисодиёт ва саноат тармоқларида аёллар улуши 46 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, фермер хўжаликларининг 4 550 дан ортиғини хотин-қизлар бошқармоқда. Президентимиз Фармони билан жорий йилдан бошлаб аёлларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлигини ташкил этиш учун 100 миллион доллар ажратилди. Келгуси икки йилда кичик ва ўрта бизнесда хотин-қизларнинг улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга ошириш бўйича улкан мақсад қўйилган. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган ташаббуслар минглаб опа-сингилларимизнинг бизнес лойиҳаларини амалга оширишларида туркти бўлмоқда. Бу борада «Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Мавзуни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани мисолида давом эттирамиз. 
4-_30_.png

Банк молиявий кўмагида бизнесга биринчи қадам қўйган, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтираётган, ишчи ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган опа-сингилларимиз Бўстонлиқ туманида ҳам талайгина. Шулардан бири «Иссиқсув» маҳалласида истиқомат қилувчи Зулхумор Ироева 10 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Меҳмон уйлари ташкил этиш лойиҳаси орқали ўз фаолиятини янада кенгайтирган Зулхумор Ироевага бугунги кунда Микрокредитбанк томонидан меҳмон уйини жиҳозлаш учун 300 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилди. Натижада тадбиркор жорий мавсумда сайёҳларга хизмат кўрсатишга ҳам улгурди.
C3738.00_59_26_04.Still014.png
- Илгари савдо ишлари билан шуғулланар эдим. Бизнинг маҳалламиз туризмга ихтисослашган бўлсада, бу соҳага эътибор ҳозиргидек бўлмаган. Ўтган йиллар давомида меҳмон уйлари ташкил этдик. Сизлар ташриф буюрган меҳмон уйимиз — иккинчиси. Мен ҳар доим Микрокредитбанкнинг молиявий кўмагига таяниб лойиҳаларимни амалга ошираман. Ҳозирда 6 та янги ишчи ўрни яратдим. Банк қўллаб-қувватлаб турса, келгусида меҳмон уйлари тармоғини ҳам ташкил қилиш режаларим  бор, — дейди Зулхумор опа.

Бугунги кунда хотин-қизларимиз кириб бормаган соҳа қолмади. Уларни ҳар бир жабҳада самарали фаолият олиб бораётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Хумсон маҳалласида истиқомат қилувчи Матлуба опа Рўзиева ҳам бугунги куннинг энг фаол ташаббускор ва ғайратли тадбиркор аёллари сафида. У боғдорчилик, паррандачилик ва асаларичилик каби йўналишларда фаолият олиб боради. Микрокредитбанк томонидан мазкур фаолият учун имтиёзли кредитлар ажратилган. Унинг айтишича, 1,5 гектар майдонда 20 дан ортиқ мевали ва 5 турдаги манзарали дарахт кўчатлари етиштириш ҳамда асаларичилик фаолияти орқали бир ойда 15-20 миллион сўмлик даромад олади. Малика опанинг мақсади табиий тоғ асали маҳсулоти орқали Туркия бозорини забт этиш. 9-_3_.png

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 мартдаги 122-сонли «Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтаришга, бизнес вакилаларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Микрокредитбанк томонидан Республика бўйича «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» дастурлари доирасида жорий йилнинг 11-сентябр ҳолатида 90 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларига 1 триллион 514 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, унинг 776 миллиард сўми хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилди.  Ушбу кредитларнинг 3 миллиард 734 милллион сўми Бўстонлиқ туманидаги 172 нафар хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга ажратилди. 
8-_8_.png

Юртимизда қайси тармоқ бўлмасин, унда дадил иш бошлаб, ўз бизнесини ташкил этаётган хотин-қизлар сафи йил сайин кенгайиб боряпти. Буни эса ушбу йўналишга берилаётган кенг имкониятлар, ажратилаётган катта маблағлар, муҳими, аёлларга билдирилаётган улкан ишонч маҳсули, дейиш мумкин. «Микрокредитбанк» АТБ  томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.  

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

22 июл 2026

Тарихий лаҳзани ифодаловчи эсдалик тангалари МКБАНКда сотувда

Чекланган нусхадаги ушбу тангаларни бугуноқ харид қилинг.
21 июл 2026

Кредитдан натижагача: Бухоролик тадбиркорларнинг муваффақият йўли

"Ром-Стар" Ўзбекистон-Америка-Россия қўшма корхонаси пиллачилик соҳасини ривожлантираётган йирик корхоналардан бири ҳисобланади
20 июл 2026

Қирғизистонга пул юбориш энди янада осон!

KWIKPAY халқаро пул ўтказмалари тизимида Қирғизистон йўналиши ишга тушди.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X