
“Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Иброҳимжон Мамаджанов Сирдарё вилоятидаги тадбиркорларнинг фаолияти билан жойларга чиққан ҳолда танишди.

Хусусан, бугун банк мижозлари — “Гулистон Интер Футбол” корхонасининг аҳолига жамоат транспорти хизматини кўрсатиш лойиҳаси ҳамда “BIG BAG SALE” корхонасининг сифатли қоп маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди.
Маълумот учун, ушбу икки лойиҳа ҳам банк молиявий кўмагида амалга оширилган бўлиб, мазкур маблағлар ҳисобидан “Гулистон Интер Футбол” корхонаси Хитойдан 52 дона “Yutong” автобусларини, “BIG BAG SALE” МЧЖ эса замонавий технологиялар асосида қоп маҳсулотларини конвертлаш ускуналарини харид қилди.

Банк Ахборот хизмати



















