
Яқинда Фаcебоокдаги “Халқ назорати – народний cонтрол” саҳифасида “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти Денов Банк хизматлари маркази томонидан фуқаро Моҳинур Каттаеванинг банк картасидан асоссиз маблағ ечиб олингани юзасидан танқидий пост эълон қилинди.
Мазкур мурожаат шу куннинг ўзида масъуллар томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, фуқаронинг пластик картасидан техник сабабларга кўра 2025 йил 18 август куни 975 000 сўм маблағ автоматлаштирилган тизим орқали нотўғри ечиб олинган.
Ушбу хатолик банк томонидан бартараф этилиб, мижоз маблағлари банк картасига қайтарилди. Келгусида бу каби ҳолатлар кузатилмаслиги юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.
Банк Ахборот хизмати



















