
Бугун бошқармамизда нафақат либослар, балки қалбларимиз ҳам миллийлик билан безанди. Ҳар бир атлас, ҳар бир зардўз нақшида халқимизнинг тарихига, маданиятига, урф-одатларига бўлган чуқур ҳурмат ва фахр мужассам эди. Ўтмиш ва бугуннинг, ан’ана ва замонавийликнинг бетакрор уйғунлиги иш жойимизга ўзгача руҳ, илиқлик ва бирлик бахш этди.

МКБАНК Жамоаси сифатида биз ўзлигимизни унутмаган ҳолда, қадриятларимизни э’зозлаб, уларни замонавий ҳаёт билан уйғунлаштириш орқали кучли жамоа ва бардавом келажак сари дадил одимлаймиз!



















