
Мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, мазкур тизимга аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳудудларда Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банки томонидан аҳоли ҳамда банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш, банк хизматлари истеъмолчиларини сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлашга, муаммоларни бартараф этишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 18 май куни соат 14:00да Микрокредитбанк АТБ Бошқарув раиси ўринбосари С.Мелибоев бошчилигида Тошкент шаҳар, Яшнабод туман ҳокимлик биносида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу учрашувга ҳудуддаги барча тадбиркорларни таклиф қиламиз.
Манзил: Яшнабод туман ҳокимлигининг 2 қават мажлислар залида
Бундай очиқ мулоқотлар нафақат мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, балки банк ва тадбиркорлар ўртасида ишончли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Банк Ахборот хизмати


















