Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Тошкент вилоятига навбатдаги пресс-тур ташкил этилди

79
Янгилаш: 26 март 2025, 10:38
Image
Тошкент вилоятига навбатдаги пресс-тур ташкил этилди

Жорий йилнинг 25-март куни банк томонидан молиялаштирилган Тошкент вилоятидаги “Умид” масʼулияти чекланган жамиятига бир гуруҳ ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

2 (40).png

Бугунги кунда мамлакатимизда паррандачиликка катта эʼтибор қаратилмоқда. Чунки айнан паррандачилик аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таʼминланишида асосий аҳамият касб этиб, қишлоқларда одамларнинг иш билан банд бўлишига ҳисса қўшади. 

3 (39).png

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги ПҚ-34-сон “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Паррандачилик соҳасида аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тизимини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини оширишга йўналтирилган бўлиб, айни дамда мазкур маблағлар ҳисобига республиканинг барча ҳудудларида паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таʼминлаш бўйича “Парранда боқиш — даромад топиш” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

6 (27).png

Ушбу лойиҳа аҳоли бандлигини таʼминлаш мақсадида кам қувватда ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банклари балансидаги хўжаликларни салоҳиятли йирик корхоналарга бириктириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари ўртасида кооперация тизимини ташкил этиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

7 (18).png

Мазкур кредит маблағлари кооперация тизими асосида паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусини кўрсатган хўжалик субектларига ажратилади.

Қарор ижроси ва шу йўналишдаги корхоналар фаолиятини кенг ёритиш мақсадида банк томонидан молиялаштирилган Тошкент вилоятидаги “Умид” масʼулияти чекланган жамиятига ташкил этилган пресс-тур давомида қатнашчилар корхонада паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. 

4 (31).png

Корхонанинг Янгийўл тумани Бўзсув маҳалласида жойлашган 56 та парранда (йиллик қуввати 7,5 млн бош бройлер) боқиш биноларида йилига 9 минг тонна парранда гўшти етиштириш ҳамда ички бозорларга етказиб бериш қувватлари мавжуд.

Шунингдек, 1 та озуқа ишлаб чиқариш комплексида йилига 12,5 минг тонна озуқа ишлаб чиқарилади. 1 та товуқ сўйиш комплексида эса соатига 4 минг бош парранда сўйилади. Корхонадаги 1 та музлаткич 1,2 минг тоннагача маҳсулотни ўзида сақлайди. 

Бундан ташқари, кохонада 157 минг бош наслли паррандани боқиш қуввати мавжуд бўлиб, йилига 19 млн дона инкубацион тухум ва 12 млн бош 1 кунлик бройлер жўжалар етиштириш қувватига эга.

Корхонанинг паррандачилик фаолиятини ривожлантириш лойиҳасига “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 75 млрд сўм миқдорида кредит ажратилган.

Қарор ижросини та’минлаш мақсадида корхона томонидан вилоятдаги бўш турган ва паст қувватда фаолият юритаётган паррандачилик хўжаликлари билан кооперация асосида парранда боқиш йўлга қўйилмоқда. 

Энг муҳими, ушбу корхонада ҳозир 100 та янги иш ўринлари яратилди. 

Маʼлумот учун, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан жорий йил бошидан буён тадбиркорлик субектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 8 та лойиҳага жами 63 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратиб берилди.

2025-йилда 10,4 млрд дона (2024-йилга нисбатан 103,8 фоиз) тухум ва 850 минг тонна (105,3 фоиз) тирик вазнда парранда гўшти етиштириш режалаштирилган.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

22 январ 2026

МКБАНК ва АҚШ банки ўртасида учрашув бўлиб ўтди

МКБАНК — халқаро ишончга эга банк!
22 январ 2026

Тарихий қадам: MIGA кафолати остида халқаро инвестицияларни жалб қилинди

МКБАНК Германиянинг ODDO BHF SE банкидан 50 миллион AҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилди.
21 январ 2026

2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

2025 йилда МКБАНК халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, савдони молиялаштириш йўналишида муҳим натижаларга эришди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X