
Бугун “Микрокредитбанк” АТБ ва “УнаФинанcиал” халқаро молия технологиялари ҳолдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — Уна Молиянинг расмий очилиш тадбири ўтказилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади — гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этиш орқали тадбиркорлар ва олис ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтиришдир.
Ушбу янги хизматнинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Икром Джуманиязов ҳамда УнаФинанcиал минтақавий директори Алмаз Торутаев лойиҳа кичик тадбиркорлик учун ишончли молиявий қўллаб-қувватловчи ташкилот бўлишини та’кидлашди.
Банк Ахборот хизмати



















