Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банки ва Туркиянинг биринчи литцензиялашган UPT халқаро пул ўтказмалари тизими ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Яқин кунларда МКБAНК орқали UPT пул ўтказмаларини (доллар ва еврода) амалга оширишингиз мумкин.

Ҳужжатни Микрокредитбанк Бошқарув раиси ўринбосари Икром Джуманиязов ҳамда UPT халқаро пул ўтказмлари бош директори – Мурод Каштан имзолади. 

Ушбу хизматнинг жорий етилиши банкнинг мамлакатда молиявий инфраструктурани ривожлантириш, банкларнинг мижоз учун ишлашини ташкиллаштириш доирасида амалга оширган ишларининг ёрқин тасдиғидир.

Маълумот учун: UPT Туркия ва қўшни давлатларга пул ўтказмалари учун энг паст комиссияга эга бўлиб, у бутун дунё бўйлаб нақд пул, банк ҳисоби, банк картаси ва ҳамён ўтказмаларини адолатли нархларда валюта курси билан таъминлайди.

UPT Туркиянинг биринчи ва йетакчи глобал пул ўтказмалари платформасидир. UPT 2010 йилда ташкил этилган ва шу вақтдан бери Туркияда маҳаллий ҳамда халқаро миқёсда энг машҳур пул ўтказмаси тизимига айланди.

Банк Ахборот хизмати