Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11820
Сотиш
11960
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11820
11960
11838.92
EUR
12700
13700
13248.94
RUB
150
147.05
GBP
15100
16100
15828.64
CHF
13800
14800
14362.39
JPY
50
100
75.46
Курс 23.10.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Қуёнчиликни қўллаб-қувватлаш қўшимча имкониятларга йўл очади

...
Янгилаш: ...
Image
Қуёнчиликни қўллаб-қувватлаш қўшимча имкониятларга йўл очади

Қуёнчилик сердаромад тармоқлардан бири. Чунки қуёнчиликда кам маблағ сарфлаб, кўплаб парҳез гўшт, сифатли мўйнали тери, майин тивит каби маҳсулотларни етиштириш мумкин. 

Эътиборлиси эса хонадонларда қуён боқиш унча катта харажат талаб қилмайди. Шу боис мамлакатимизда қуёнчилик билан шуғулланаётганлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Қуёнчилик фермалари, катта-катта кластер ва комплекслар ташкил этилмоқда.

Жумладан, “Микрокредитбанк” АТБ республикамизда қуёнчиликни ривожлантиришга масъул этиб белгиланганига ҳам бир неча йил бўлди ва айтиш жоизки, ўтган вақт мобайнида ушбу йўналишда сезиларли ишлар амалга оширилди. 

Натижада республикамиз ҳудудларида 391 та қуёнчиликка ихтисослаштирилган хўжаликлар ташкил қилиниб, ушбу хўжаликларни ва жисмоний шахсларнинг қуёнчилик билан шуғулланиши борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун банк томонидан жами 5 515 та (шундан 431 та юридик шахсларга ва 5 084 та жисмоний шахсларга) мижозларга 503,0 млрд. сўм миқдорда кредитлар ажратилиб, 8 798 та иш ўрни яратилди.

Шундан, 2022 йилда ажратилган кредитларнинг 32,6 млрд. сўми юридик шахс мақомига эга 13 та қуёнчилик хўжаликларига, қолган 10,7 млрд. сўми 424 та жисмоний шахсларга ўз хонадонида қуёнчиликни ривожлантириш мақсади учун йўналтирилди. Бунинг натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 10 та янги қуёнчилик хўжаликлари ташкил этилди.

Insta 1082.png

Мисол учун, йирик қуёнчилик фермаларидан Тошкент шаҳридаги “The best Italian Rabbits” МЧЖга қуён чиқинди қайта ишлаб чиқариш ва бошқа бинолар қурилиши учун 18,7 млрд. сўм, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Тахтакўпир Хон Қуёнлари” МЧЖга қуёнчилик фермасини ташкил этиши учун 6,1 млрд. сўм, Фарғона вилоятидаги “Рошидонлик Умидахон Файзи” Ф/Хга Қуёнчилик комплексини қуриш учун 5,0 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида республика бўйича барча тоифада парваришланаётган қуёнлар бош сони 2022 йил бошига 1 630 мингтани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 2 152 минг бошга етказилди. 

Бундан ташқари, қуёнчилик соҳасини илмий асосда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида илмий-амалий семинар ўтказиш марказлари ташкил этилиб, ушбу соҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлар ва хонадон эгаларини босқичма-босқич ўқитиш йўлга қўйилган.

Банк Ахборот хизмати




Яна кўринг

21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар
20 октябр 2026

МКБАНКдан тадбиркорлар учун 10 млрд сўмгача кредит: “Маҳаллага кўмак” имкониятлари

Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X