
МКБАНКда пул ўтказмалари учун яна бир қулайлик! Эндиликда сиз банкимизнинг Виса+ (Алиас) хизмати билан яқинларингизга биргина телефон рақами орқали пул юбора оласиз.
Бунинг учун:
* Алиас+ тизимида телефон рақамини фаоллаштириш учун МАВРИД иловасида рўйхатдан ўтинг.
* “Ўтказма” рукнидан "Виса диреcт"ни танланг
* "Виса диреcт" бандидан "Телефон рақам орқали ўтказмалар" рукнига киринг;
* Керакли контактни ёзинг;
* Суммани киритинг ва "Ўтказиш" тугмасини босинг.
Ўтказмани қабул қилиш учун ҳам МАВРИД иловасига кириб, юқоридаги тартибни бажаринг ва "Телефон рақами орқали пул ўтказмалари" бўлимини танланг, ўтказмаларни олиш имкониятини ёқинг. Рўйхатдан керакли картани танланг.
Ўтказмани амалга ошириш учун қабул қилувчининг карта рақамини билиш шартми?
* Агар қабул қилувчи телефон рақами орқали ўтказмаларни қабул қилиш имкониятини фаоллаштирган бўлса, сиз унинг картаси рақамини билишингиз шарт эмас. Фақат унинг телефон рақами ёки контактингизда қандай ёзилганини билиш кифоя.
Виса+ хизматидан фойдаланиш учун сизда, албатта, МКБАНКнинг Виса картаси бўлиши шарт ва фақат битта телефон рақамига битта карта боғлаш мумкин!
Вақтингизни қадрланг ва Виса+ хизмати билан 24/7 фойдаланинг!