Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Харажати қушдек, даромади туядек — Қизилтепада бройлер парвариши ривожланмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
Харажати қушдек, даромади туядек — Қизилтепада бройлер парвариши ривожланмоқда

Бугун юртимизда тадбиркорлик, айниқса, қишлоқ хўжалигининг паррандачилик йўналишига қизиқиш ортиб бормоқда. Бу соҳанинг нафақат сердаромад, балки аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни ҳам катта. Навоий вилояти Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “QIZILTEPA-PARRANDA-KLASTERI” MCHJ бундай саъй-ҳаракатларга ёрқин мисол бўла олади.

1 (93).png

Корхона ҳозирда Қизилтепа тумани Ғойибон МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 20 000 бош бройлер жўжани парваришлаш имкониятига эга. Аҳолини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида корхона кооперация усулида хонадонларга парранда тарқатиш ва етиштирилган паррандаларни қабул қилиш тизимини йўлга қўйган.

5 (73).png

Қувонарлиси, корхона кооперация усулида Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Когон туманлари, Самарқанд вилоятининг Пахтачи, Нарпай ва Каттақўрғон туманларидаги 100 дан ортиқ хонадонлар билан шартнома асосида ҳамкорлик қилинмоқда.

Бу нафақат аҳолига қўшимча даромад манбаи, балки маҳаллий бозорни парранда гўшти билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда, десак адашмаймиз.

Лойиҳани янада кенгайтириш ва замонавийлаштириш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 1 миллиард 200 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган эди.

4 (88).png

Ажратилган маблағ ҳисобидан:

• Етиштирилган маҳсулотни сақлаш учун музлатгичли омборхона қурилди;

• Тайёр маҳсулотларни бозорларга тез ва хавфсиз етказиш мақсадида ISUZU юк автомашинаси сотиб олинди.

Таъкидлаш керакки, кейинги 2 йилда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 330 та хўжаликка 1,2 трлн. сўм (шундан, ПҚ-5146-сон қарорига асосан 763 млрд. сўм ҳамда банк ўз маблағлари ҳисобидан 459 млрд. сўм) кредит ажратилиб, 173 та корхона соғломлаштирилди.

Жумладан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 20 та лойиҳага 190,1 млрд. сўм кредитлар ажратилди.

10 (14).png

Ушбу кредитларнинг 102,5 млрд. сўми янгидан ташкил этилган лойиҳаларга ва 87,6 млрд. сўми кам қувватда ишлаётган паррандачилик хўжаликларига йўналтирилди.

9 (29).png

Бундай лойиҳалар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг турмуш даражаси ошмоқда, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда ва энг муҳими — ҳалол меҳнат ҳисобига барқарор турмуш пойдевори яратилмоқда.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

27 феврал 2026

Коррупцияга қарши кураш бўйича брифинг ўтказилди

2025 йил давомида банкда коррупцияга қарши ички назорат тизими такомиллаштирилди
9 феврал 2026

WE-Finance Code ташаббусининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Аёллар учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди
4 феврал 2026

МКБАНКДАН ОГОҲЛАНТИРИШ!

МАВРИД иловаси орқали кредит олишни вақтинча чеклаб қўйинг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X