
Хива шаҳрида 30-31 октябрь кунлари Бошқарув раиси ўринбосари в.в.б. У. Жуманиязов раҳбарлигида тадбиркор ва аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 50 дан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашув давомида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Жумладан, учрашувда жорий йилнинг 14-октябрь куни Президентимиз бошчилигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Бошқарув раиси ўринбосари в.в.б. У. Жуманиязов маҳалла аҳолиси ва амалга оширилаётган микролойиҳалар билан танишиб, аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида фикр алмашди.

Унда:
— аҳоли бандлиги ва даромадлилигини оширишга қаратилган ташаббуслар ўрганилди;
— тадбиркорлар хонадонида бевосита мулоқот ўтказилиб, муаммо ва таклифлар жойида тингланди;
— банк хизматлари қамровини кенгайтириш ҳамда янги бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Мазкур учрашув Хива шаҳри аҳолиси учун маҳаллаларда иқтисодий фаолликни ошириш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилишига ишонамиз.
Банк Ахборот хизмати



















