Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Ходимларнинг кунлик ишга келиши ва ишга мас’улияти қатʼий тартибда назорат қилинади

...
Янгилаш: ...
Image
Ходимларнинг кунлик ишга келиши ва ишга мас’улияти қатʼий тартибда назорат қилинади

Жорий йилнинг 1-август куни ижтимоий тармоқлардаги “КОМПОР УЗ” саҳифасида “Микрокредитбанк” АТБ Боғот туманидаги Боғот БХМ фаолияти бўйича танқидий мурожаат э’лон қилинди.

Мурожаатда мижозларга хизмат кўрсатишда юзага келаётган қатор муаммолар, жумладан, аҳоли банкка мурожаат қилса, жойида тегишли масʼул шахсларни топиш қийинлиги, кўпинча “ертага келинг”, “бошлиқ йўқ” каби баҳоналар билан одамларнинг овора қилинаётгани ва айрим ходимлар иш вақтида ўз шахсий бизнеслари билан бандлиги танқид қилинган.

Мазкур мурожаат шу куннинг ўзида мас’уллар томонидан ўрганилди.

Боғот банк хизматлари маркази ҳозирги кунда 2 180 та тадбиркорлик субекти ва 18 577 нафар жисмоний шахсга мунтазам, сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Бу вақтгача мижозлар томонидан хизматлар сифатининг пастлиги ёки ходимлар фаолияти юзасидан жиддий эʼтирозлар қайд этилмаган.

Марказда 28 нафар ходим ўз меҳнат фаолиятини белгиланган ички тартиб асосида бажармоқда. Ходимларнинг кунлик ишга келиши қатʼий тартибда назорат қилинмоқда.

Мурожаатда келтирилганидек, иш вақтида шахсий тадбиркорлик билан шуғулланадиган банк ходимлари мавжуд эмас. Бундан ташқари, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли бўлимлар томонидан доимий мониторинг ва ички назорат тизими жорий этилган.

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ёлғон ва асоссиз маʼлумотлар тарқатмасликни, расмий манбалар орқали тасдиқланган маʼлумотлардан фойдаланишни сўраймиз.

Мижозларимизга эслатма. Банк хизматларидан фойдаланиш учун бугун банкимизга тегишли маҳаллаларда “Маҳалла банкири” ва маҳалла агенти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, сиз барча мурожаатларингизни ўзингиз истиқомат қиладиган маҳалладаги маҳалла банкирига йўллашингиз мумкин. Бу сизнинг вақтингизни ҳам тежайди, ортиқча оворагарчиликларнинг ҳам олди олинади.

Микрокредитбанк фуқаролар мурожаатларига очиқ, жамоатчилик назоратини қўллаб-қувватлайди ва ҳар бир асосли мурожаатга ўз вақтида жавоб қайтаради.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

9 феврал 2026

WE-Finance Code ташаббусининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Аёллар учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди
4 феврал 2026

МКБАНКДАН ОГОҲЛАНТИРИШ!

МАВРИД иловаси орқали кредит олишни вақтинча чеклаб қўйинг
29 январ 2026

Брифинг: 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йилги режалар ҳусусида

Ахборот хизмати раҳбарининг навбатдаги брифинги
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X