Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11765
Сотиш
11850
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11765
11850
11808.76
EUR
13000
14000
13404.12
RUB
141
142.16
GBP
15100
16100
15691.48
CHF
13800
14800
14149.01
JPY
50
100
75.2
Курс 30.09.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан бизнес учун қатор қулай кредитлар

...
Янгилаш: ...
Image
Хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан бизнес учун қатор қулай кредитлар

Микрокредитбанк мамлакатда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида бир қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда имтиёзли кредитлар тақдим этмоқда. Бу кредитлар тадбиркорлик субектларига узоқ муддатли молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини бериб, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва агробизнес каби муҳим соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Кредит турлари ва шартлари

Франсия тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси;

 • Мақсад: Чорвачилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик соҳаларини ривожлантириш;

 • Кредит муддати: 7 йилгача;

 • Кредит валютаси: миллий валютада;

 • Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютда йиллик МБ асосий ставкаси + 3 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш 2-Фаза” лойиҳаси;

 • Мақсад: Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш;

 • Кредит муддати: 10 йилгача;

 • Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;   

 • Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада МБ асосий ставкаси + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада), АҚШ долларида 6 ойлик СОФР + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси;

 • Мақсад: Озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотлари этиштириш ва ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш;

 • Кредит муддати: 13 йилгача;

 • Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;        

 • Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада МБ асосий ставкаси + 5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада), АҚШ долларида 6 ойлик СОФР + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);

Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) ҳамда халқаро тикланиш ва Тараққиёт банки (ХТТБ) иштирокида “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси;

 • Мақсад: Чорвачилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик соҳасини ривожлантириш.

 • Кредит муддати: 13 йилгача;

 • Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;        

 • Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада МБ асосий ставкаси + 3 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада), АҚШ долларида 6 ойлик СОФР + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА)нинг “Мева-савзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси:

 • Мақсад: Мева-сабзавотчилик лойиҳаларини молиялаштириш.

 • Кредит муддати: 10 йилгача.

 • Кредит валютаси: миллий валютада;

 • Фоиз ставкаси йиллик: МБ асосий ставкасида (ўзгарувчан фоиз ставкада);

Кредитлардан фойдаланиш афзалликлари

Ушбу кредит линиялари тадбиркорларга узоқ муддатли ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини беради. Бу эса:

 • Янги иш ўринлари яратиш,

 • Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,

 • Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларини самарали ривожлантиришга ёрдам беради.

Микрокредитбанкнинг хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда амалга ошираётган бу ташаббуслари иқтисодий ўсиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади.

Банк Ахборот хизмати 



Яна кўринг

30 сентябр 2026

МКБАНКда маънавий-маърифий учрашув ўтказилди

Мутахассис ва олимлар томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, Президентимиз нутқида илгари сурилган муҳим ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ёритиб берилди.

30 сентябр 2026

Байрам кунлари ҳам ишлаймиз!

1- октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти 1 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди
25 сентябр 2026

SWIFT ўтказмаларида махсус тариф: қўшимча тўловлар бекор қилинди

Махсус тариф 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X