Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11820
Сотиш
11960
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11820
11960
11838.92
EUR
12700
13700
13248.94
RUB
150
147.05
GBP
15100
16100
15828.64
CHF
13800
14800
14362.39
JPY
50
100
75.46
Курс 23.10.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш: Микрокредитбанкнинг натижали ташаббуслари

155
Янгилаш: 6 январ 2025, 09:30
Image
Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш: Микрокредитбанкнинг натижали ташаббуслари

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, улар учун янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш каби масалалар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшиги очилди. Шу қаторида “Микрокредитбанк” АТБ хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб келмоқда.

Кенг қамровли молиявий қўллаб-қувватлаш

2024 йил давомида банк томонидан ҳар бир вилоят ва туманларда янги бизнес ғояларига эга хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида жиддий ишлар олиб борилди. Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 77 752 нафар хотин-қизга 1,175 триллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу маблағлар 78 мингдан ортиқ хотин-қизнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилди.

Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобига ажратилган 252 миллиард сўм ресурс маблағлари орқали 19 372 нафар хотин-қиз ўз бизнесини йўлга қўйди. Масалан, Сирдарё вилоятининг Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи Мунира Дулонова асаларичилик соҳасида катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлардан бири. Банк ажратган 33 миллион сўмлик кредит туфайли фаолиятини бошлаган Мунира опа кейинчалик яна 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит орқали ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, 50 та асалари оиласи етиштирди.

Тарғибот ва ўқув тадбирлари Сирдарё вилояти мисолида

Банк фақат молиявий кўмак бериш билан чекланиб қолмасдан, мунтазам равишда тарғибот ва ўқув тадбирларини ўтказиб келмоқда. Хусусан, 2024 йилнинг 27 сентябрида “Микрокредитбанк” АТБ раҳбарияти Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ташриф буюриб, хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил қилди. Учрашув давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид янги маҳсулотлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича маълумотлар берилди.

Сардоба туманидаги Мономарказда хотин-қизларни тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш ишлари юқори самара берди. Бугунги кунга келиб, ушбу туманда 900 нафарга яқин хотин-қиз касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонлик бўйича ўқув курсларини муваффақиятли тамомлади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишларнинг салмоғи Сардоба туманида сезиларли даражада ортди. Дастур асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича ишларни мутлақо янгича ёндашувлар ва тизим асосида ташкил этилиши бўйича маҳаллалар кесимида манзилли режалар белгилаб олинди. Натижада эса бугунги кунда Сардоба туманидаги 900 нафарга яқин хотин-қизлар касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитилди.

Ана шу каби тадбирлар, очиқ мулоқотлар  Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Боёвут туманларида ҳам  ташкил этилди. Банк раҳбарияти иштирокида тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда аёл тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар билан учраш-мулоқотлар ўтказилди. Учрашувлар давомида хотин-қизлар муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ҳал этиш чорлари кўрилди.

Стратегик режалар

Ҳозирги кунда иқтисодиёт ва саноат тармоқларида аёллар улуши 46 фоизни ташкил этаётгани эътирофга лойиқдир. Келгуси икки йил давомида кичик ва ўрта бизнесда хотин-қизларнинг улушини 25 фоиздан 40 фоизга етказиш кўзланган. Бунда банкнинг тизимли ёндашувлари, ҳудудий мулоқотлар ва манзилли режалар асосида амалга оширилаётган ишлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Хулоса

“Микрокредитбанк” АТБнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари нафақат уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга, балки миллий иқтисодиётга улкан ҳисса қўшишга қаратилгандир. Тадбиркорликка оид очиқ мулоқотлар, форумлар ва ўқув дастурлари орқали кўплаб аёллар ўз орзуларини рўёбга чиқармоқда. Банкнинг саъй-ҳаракатлари натижасида юзлаб хотин-қизлар ўз бизнесини бошлади ва юртимиз равнақи учун ҳисса қўшмоқда.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар
20 октябр 2026

МКБАНКдан тадбиркорлар учун 10 млрд сўмгача кредит: “Маҳаллага кўмак” имкониятлари

Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X