Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш: амалий қадамлар ва натижалар

...
Янгилаш: ...
Image
Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш: амалий қадамлар ва натижалар

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Айниқса, ташаббускор аёлларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Screenshot_2.png

Микрокредитбанк томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 250 та тавсиявий бизнес-лойиҳалардан иборат махсус тўплам тайёрланди. Бу тўпламлар маҳаллалар ва туман (шаҳар)ларга етказилиб, аёлларга ўз бизнес режаларини ишлаб чиқишда амалий ёрдам берадиган муҳим қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.

Screenshot_6.png

Сирдарё вилоятининг турли ҳудудларида хотин-қизлар тадбиркорлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва ечим топиш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда. Бу учрашувларда аёлларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга зарур маслаҳат ва кўмак кўрсатиш борасида амалий ишларни ташкил этиш имконияти яратиляпти.

Screenshot_7.png

Микрокредитбанк Бошқарув раиси ўринбосари Шахло Ибрагимованинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида Гулистон шаҳри ва Боёвут туманидаги тадбиркор аёллар билан учрашувлар ўтказилди. Уларнинг фаолияти, даромад манбалари ва келгусидаги режалари ўрганилди.

Screenshot_10.png

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун замонавий ечимлар ҳам жорий этилмоқда. Микрокредитбанк, Халқ банки ва Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкорлигида ишга туширилган loyihalar-fabrikasi.uz платформаси бунинг ёрқин мисолидир. Ушбу платформада ҳудудларнинг ихтисослашувига мос тавсиявий бизнес-режалар, кредит ажратиш шартлари ва бошқа зарур маълумотлар тақдим этилади. Платформанинг иккинчи босқичида аёллар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни сотиш учун алоҳида бўлим ташкил этилиши режалаштирилган.

Screenshot_4.png

2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида вилоятда 3 806 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектига жами 55,3 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шунинг 51 фоизи, яъни 28,3 миллиард сўм, 2 220 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Натижада 2 200 нафардан ортиқ аёлнинг бандлиги таъминланди.

Screenshot_12.png

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-122-сонли қарорига мувофиқ, хотин-қизларни касбга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун 6,7 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, “Маврид” мобил иловаси орқали онлайн ариза топшириш имконияти яратилди.

Screenshot_9.png

Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакатда уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Тизимли ва инновацион ёндашув орқали тадбиркорлик салоҳиятини оширишга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар аёллар ҳаётига ижобий ўзгаришлар киритиши шубҳасиз.

Screenshot_11.png

Қуйида Сирдарё вилоятига қилинган ташриф ва у ердаги аёлларнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишишингиз мумкин. 

 



Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

7 март 2026

МКБАНК ходими “МЎЪТАБАР АЁЛ” кўкрак нишони билан тақдирланди!

Бу юксак эътироф — нафақат унинг шахсий ютуғи, балки бутун жамоамиз меҳнатига берилган эътибор намунасидир.
6 март 2026

МКБАНКда байрам шукуҳи

Байрам муборак бўлсин!
6 март 2026

Байрам кунларидаги иш тартиби!

7, 8 ва 9 март кунлари ишлайдиган навбатчи шохобчалар рўйхати
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X