Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11820
Сотиш
11960
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11820
11960
11903.15
EUR
12700
13700
13329.15
RUB
150
146.75
GBP
15100
16100
15916.89
CHF
13800
14800
14478.96
JPY
50
100
75.81
Курс 23.10.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Яхши дам, меҳнатга ҳамдам!

...
Янгилаш: ...
Image
Яхши дам, меҳнатга ҳамдам!

Жорий йилнинг 9-ноябрь, шанба куни банк ходимлари учун саёҳат туризми доирасида Янги Ўзбекистон боғи ҳамда “Чиноркент” дам олиш масканларига саёҳат уюштирилди. Унда банкда фаолият олиб бораётган 40 нафар фаол ходимлар иштирок этди.
Дастлабки манзил Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида барпо этилган Янги Ўзбекистон боғи бўлди.

05 (5).png

Бу гўзал боғда ўзбекистонликлар ва хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган. Сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилган.
Боғнинг марказий қисмида муҳташам бадиий обида – Мустақиллик монументи барпо этилган бўлиб, ушбу монументни яратишда Ўзбекистоннинг уч минг йиллик миллий давлатчилик тарихи акс этади. Банк ходимлари Ўзбекистоннинг қадимий тарихидан бошлаб бугунги кунга қадар юз берган энг муҳим воқеалар муҳрланган ушбу монументни томоша қилиб, боғ бўйлаб сайр қилишди.

04 (8).png
Банк ходими Aзиза Aвлияқулова ўз таассуротлари билан бўлишаркан, шундай фикрларни билдирди: “Ўтмишдаги ютуқ ва ғалабаларидан куч-қувват олиб, хато ва мағлубиятларидан хулоса ва сабоқ чиқариб яшайдиган халқ ўзининг тараққиёт йўли ва келажагини тўғри белгилай олади. Ушбу монументда акс эттирилган ғоя бизни ўтмиш ва келажак ҳақида ўйлашга ундади. Мажмуада буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймолари акс эттирилган. Бу масканга саёҳатимиз қалбларимизга ҳам маънавий, ҳам руҳий сокинлик бахш этди”. 06 (5).png
Ёдгорлик юртимизда янги Ўзбекистонни – учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси билан уйғун ҳолда барпо қилингани, айниқса, аҳамиятлидир. Тинчлик ва эркинлик, эзгулик ва фаровонлик тимсоли бўлган, кўкда мағрур парвоз қилаётган Ҳумо қуши тасвири монументнинг энг юқори қисмида – бамисоли унинг гултожи бўлиб ўрин эгаллаган. Банк ходимлари саёҳат давомида мажмуа ҳақида барча маълумотларга эга бўлишди. 01 (12).png

Шундан сўнг ходимлар “Чиноркент” дам олиш маскани томон йўл олишди.
Ҳозирда жаҳоннинг турли жойларида шаҳарларни тепадан томоша қилиш имконини берадиган дор йўллари мавжуд. Бу туристлар оқимини яна ҳам оширишга хизмат қилади. “Чиноркент” тоғ комплексида ташкил этилган дор йўли орқали саёҳат ҳам банк ходимларида катта таассурот қолдирди, уларнинг кўпчилиги илк бора бу ерларга келишаётганини билдирди.

Монтажная область 1.png

“Тоғли ҳудудлар инсон қалбини завққа тўлдиради, айниқса, уни тепадан томоша қилиш жуда мароқли, ҳам тоза ҳаводан нафас олиб, шу билан бирга мафтункор табиатнинг такрорланмас гўзаллигидан баҳраманд бўлиш қанчалар ёқимли. Бундай дам олишлар тез-тез ташкил қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди” – дейди Мадина Майлиева.


Банк Aхборот хизмати



Яна кўринг

21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар
20 октябр 2026

МКБАНКдан тадбиркорлар учун 10 млрд сўмгача кредит: “Маҳаллага кўмак” имкониятлари

Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X