
Энди Мкбанк хизматлари бўйича керакли маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида тез ва қулай олишингиз мумкин.
АИ ёрдамчидан қуйидаги каналлар орқали фойдаланинг:
Маврид мобил иловаси (онлайн чат)
Telegram: @mavrid_support_bot
АИ ёрдамчи сизга:
Банк маҳсулотлари бўйича маълумот беради
✅ Кредит графики асосида тўловларни ҳисоблаб беради
✅ Мурожаат ва таклифларингизни қабул қилади
✅ Маврид мобил иловаси бўйича ёрдам беради
✅ Банк реквизитлари ҳақида маълумот тақдим этади
✅ Банк офислари ва банкоматлари манзилларини кўрсатади
✅ Банк хизматлари бўйича саволларга 24/7 жавоб беради
⚠️ Шахсий маълумотлар (ҳисоб рақами, карта маълумотлари, кредит ҳолати ва бошқа индивидуал маълумотлар) билан боғлиқ хизматлар ҳозирда АИ тизимига босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Ушбу масалалар бўйича ҳозирча 1285 қисқа рақами ёки энг яқин банк офисига мурожаат қилишингиз мумкин.
Биз АИ ёрдамчини янада ривожлантириш ва янги имкониятлар билан бойитиш устида ишламоқдамиз.
Синаб кўринг ва ўз фикрларингиз билан бўлишинг!



















