
Юртимиз бўйлаб кенг кўламда давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатига МКБАНК ходимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

22 ноябрь куни МКБАНК жамоаси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган 36 гектар майдонда 1000 тупга яқин мевали дарахт кўчатларини экишди.
Шунингдек, аввал экилган кўчатлар суғорилди, агротехник парвариш ишлари бажарилди, қуриган кўчатлар ўрнига янгилари экилди ҳамда ҳудуд тозаланиб, ободонлаштирилди.
Эътиборлиси, бу ташаббус энди шунчаки экологик акция эмас, бу – умумхалқ ҳаракати, биргаликда ягона мақсадга хизмат қилишнинг анъанасига айланди.

Табиат олдидаги масъулиятимизни келажакка авлодга муносиб тарзда етказайлик, табиатга меҳр берайлик!

МКБАНК — яшиллик тарафдори ва сизларни ҳам бунга чорлайди!

Банк Ахборот хизмати



















