
Жорий йилнинг 29 декабрь куни Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича 2025 йилда амалга оширилган ва 2026 йил режалари бўйича навбатдаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда Бошқарув раиси ўринбосари С.Мелибаев, тегишли департамент раҳбарлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, Микрокредитбанк юртимизда кичик бизнес, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ҳамда касаначиликни қўллаб-қувватлаш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, қишлоқ жойларда микромолиявий хизматларни кенгайтириш борасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Хусусан, тадбир аввалида 2025 йилда амалга оширилган ишларга қисқача тўхтатилиб ўтилди. Банкнинг 95 та ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган 1 062 та маҳаллада фаолият олиб бориш учун 323 та “Маҳалла банкири”га кўмалашиш учун, 1 062 нафар ёрдамчи агентлар шартнома асосида ишлаб келмоқда.
Бугунги кунга қадар 9,8 трлн сўм, шундан, кичик ва ўрта бизнесга 7,6 трлн сўм ва дастурлар доирасида 4 трлн сўм кредитлар ажратилди. Шундан, ПҚ 312-сонли қарор доирасида 812,7 млрд сўм; “Бизнесга биринчи қадам” 455,7 млрд сўм, Оилавий тадбиркорлик дастури 1,6 трлн сўм; “Менинг маҳаллам” дастури 1,1 трлн сўм. кредитлар ажратилди. Жорий йилда 356 612 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан, 135 306 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 221 306 нафари тадбиркорликка жалб қилинди, - дейди Нодир Шодмонов маҳҳалабай ишлаш ва ҳудудий лойиҳаларни бошқариш департаменти директор ўринбосари
Jорий йилда 47 561 та микролойиҳага 899,3 млрд сўм кредит ажратилиши натижасида 97 453 та иш ўрни яратилди.
Шунингдек, кам даромадли 11 136 та хонадонларга 318 млрд сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиб, 16 704 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Банкнинг 181 та ҳудудий бўлинма раҳбар ва ўринбосарлари томонидан 412 та оилани даромади яхшиланиб, ижтимоий реэстрдан чиқарилди. Бунда,
- доимий ишга 137 нафар аҳоли жойлаштирилди;
- тадбиркорликка 84 нафар жалб этилдли;
-кредит ажратилди 2 нафарига 229 млн сўм;
- касб-ҳунарга 4 нафари ўқитилди;
- бошқа (ижтимоий, тиббий хизмат ва таълим ва тўғарак) 185 нафарига кўрилди.

Барча манбалар ҳисобидан 11 трлн. сўмлик кредитлар ажратилади. Шундан, Кичик ва ўрта бизнесга 7,3 трлн. сўм, шундан, дастурлар доирасида 4,3 тлрн. сўм кредит ажратилиб, 140 минга яқин лойиҳа амалга оширилади. Жумладан,
- ПҚ-312 сонли қарор доирасида 4 760 тага 670 млрд. сўм;
- “Бизнесга биринчи қадам” доирасида 14 656 тага 473 млрд. сўм;
- Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 80 097 тага 1,6 трлн. сўм;
- “Маҳалла лойиҳаси” доирасида 30 021 тага 1,3 трлн. сўм.

Маҳаллаларни ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда бириктирилган 1 062 та МФЙдаги 50 мингдан ортиқ микролойиҳаларга 2,7 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилади.
- “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида 159 та контурдаги 5 207 та деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 1 747 гектар ер майдонида намунали лойиҳалар амалга оширилади.
Ташқи манбалар ҳисобидан жами 295 млн. доллар маблағлар жалб қилинган ҳолда 120 млн. доллар инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, 175 млн. доллар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Матбуот анжумани охирида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга банк томонидан амалга оширилаётган маънавий лойиҳалар билан ҳам танишиш имконига эга бўлишди. Жумладан, банк томонидан амалга оширилаётган “Чиғаноқ” инновацион лойиҳаси алоҳида эътироф этилди.
Сўнгги йилларда юртимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва бу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмо

Лойиҳанинг илк нашри – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Фахриддин Ҳайитнинг “Осмон ерга яқин” китоби бўлди. “Чиғаноқ”нинг иккинчи нашри ҳам ўз китобхонларини узоқ куттирмади. Мансур Жумаевнинг “Ҳазрати ишқ”, Фозил Фарходнинг “Автопортет” каби шеърий китоблари кетма-кет нашрдан чиқа бошлади.
Бугун китобнинг 5 та сони банк молиявий кўмагида нашрдан чиққан бўлиб, 4-китоб Нодирабегим Иброҳимованинг “Ойсиз тунлар”, 5-китоб Биби Робия Саидованинг “Оқмайдиган тош” китобларидир. 2026 йилда ҳам лойиҳа доирасида жами 10 нафар ижодкорнинг китоблари нашрдан чиқарилиши режалаштирилган.
Банк Ахборот хизмати


















