Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлганлиги муносабати билан Бошқарув раисининг табриги

129
Янгилаш: 15 ноябр 2024, 10:25
Image
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлганлиги муносабати билан Бошқарув раисининг табриги

Муҳтарам юртдошлар, азиз ҳамкорлар ва ҳамкасблар! Банкимизнинг қадрли мижозлари!

Барчангизга бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами муборак бўлсин

Мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини ошириш борасида янги босқич бошланди, десак, муболаға бўлмайди. Хусусан, 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани унутилмас, тарихий воқеага айланди. Давлат тилининг нуфузи ва мақомини юксалтиришга қаратилган фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Миллатнинг мавжудлиги унинг тили билан белгиланиши шубҳасиз. Тил – миллат кўзгуси дейишимизнинг сабаби ҳам шунда. Боиси, дунёда қанчадан-қанча ўз тилига эга бўлмаган, таъбир жоиз бўлса ўзга тилда сўзлашга маҳкум бўлган халқлар бор.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда қарийб 7 мингга яқин тил мавжуд, лекин улардан фақат 200га яқинигина давлат тили мақомига эга. Шулар қаторида бугунги кунда жаҳон миқёсида 50 миллиондан ортиқ киши сўзлашиб, кўплаб мамлакатларда катта иштиёқ билан ўрганилаётган гўзал ва жозибали тил - ўзбек тилининг ҳам борлиги қалбимизни ғурурга тўлдиради. Бугунги кунда дунё мамлакатларининг 75 фоизида миллий тилни ҳимоя қилиш мақсадида тилга оид давлат сиёсати мавжуд.

Шукрки, мамлакатимизда она тилимизни асраб-авайлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги Қонунда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонунига асосан эса 21 октябрь мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди. Дунёнинг азалий ва бой тилларидан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун давлат мустақиллигининг рамзи, улкан маънавий қадрият ва миллий ўзлигимиз белгисига айланган.

Ушбу миллатимиз ғурури, мустақиллик белгиси бўлган "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз. Она тилимиз ҳамиша мағрур янграсин ва абадий яшасин!

Бутайев Ориф Aлибоевич

“Микрокредитбанк” AТБ Бошқарув раиси



Яна кўринг

22 июн 2026

Андижонда маҳалла агентлари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

Андижон вилоятида Микрокредитбанк ва Марказий банк ҳамкорлигида маҳалла агентлари учун навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
22 июн 2026

МКБАНК билан PayPorterdan тезкор пул ўтказмалари!

PayPorter билан комиссия тўлови – арзон ва қулай тарифлар
19 июн 2026

МКБАНК 20-21 июнь кунлари ҳам ишлайди!

20 ва 21 июнь (шанба ва якшанба) кунлари айрим навбатчи банк офислари ва хизмат кўрсатиш марказлари ишлайди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X