Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
12010
Сотиш
12160
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
12010
12160
12101.84
EUR
13000
14000
13811.83
RUB
154
153.75
GBP
15600
16600
16183.79
CHF
14200
15200
14854.35
JPY
50
100
74.08
Курс 24.07.2026 11:10:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“ЗОХИД АГРО” МЧЖ паррандачилик соҳасидаги қувватларини кенгайтирмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
“ЗОХИД АГРО” МЧЖ паррандачилик соҳасидаги қувватларини кенгайтирмоқда

Паррандалар нафақат гўшти, тухуми, балки пати учун ҳам боқилади. Бу соҳа ҳозирга келиб чорвачиликдаги асосий йўналишлардан бирига айланиб улгурди. Бунинг сабаби – парранда боқиш катта харажат талаб қилмайди, сақлаш иншоотлари жуда оддий.

3.png

Мутахассислар фикрича, иқтисодий етакчи давлатларда ҳам паррандачиликка катта эътибор қаратилади. Чунки айнан паррандачилик аҳолини гўшт, умуман, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда асосий аҳамият касб этади, шунингдек, аҳолини иш билан банд бўлишига ҳисса қўшади.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида жойлашган “ЗОХИД АГРО” масъулияти чекланган жамияти “Микрокредитбанк” АТБ Ғазалкент БХО билан ҳамкорликда паррандачилик йўналишидаги қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бугун мазкур корхона фаолияти билан танишиш учун бир гуруҳ ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

5.png

Корхона 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий фаолият йўналиши паррандачиликни ривожлантиришдан иборат. Ҳозирда корхонада 15 нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда, яқин келажакда яна 10 та мавсумий иш ўрни яратилади.

10.png

Қувонарлиси, “ЗОХИД АГРО” МЧЖ Микрокредитбанк билан ҳамкорликда қатор инвестиция лойиҳаларини амалга оширди:

• 2024 йил май ойида 4,5 млрд сўмлик кредит асосида замонавий асбоб-ускуналар ва доривор воситалар харид қилинди;

• 2024 йил декабрь ойида 4,5 млрд сўм кредит асосида витамин ва ем-хашак таъминоти йўлга қўйилди;

• 2025 йил апрель ойида 1 млрд сўмлик кредит ҳисобидан корхонага қуёш панеллари ва замонавий жиҳозлар ўрнатилди.

4.png

Корхона йиллик 80-90 минг бош бройлер жўжа етиштириш имкониятига эга бўлиб, бу йиллик 200-250 тонна гўшт маҳсулотини ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Умумий қувват эса йилига 600 тоннадан ортиқни ташкил этади.

“ЗОХИД АГРО” МЧЖнинг мазкур лойиҳалари ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

9.png

Маълумот учун, “ЗОХИД АГРО” МЧЖ – паррандачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Корхона “Микрокредитбанк” билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб, юртимиз ва вилоят иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан 29 та паррандачилик хўжалигига 267,4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, 639 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу кредитларнинг 103,7 млрд. сўми янгидан ташкил этилган лойиҳаларга ва 163,7 млрд. сўми кам қувватда ишлаётган паррандачилик хўжаликларига йўналтирилди.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

22 июл 2026

Тарихий лаҳзани ифодаловчи эсдалик тангалари МКБАНКда сотувда

Чекланган нусхадаги ушбу тангаларни бугуноқ харид қилинг.
21 июл 2026

Кредитдан натижагача: Бухоролик тадбиркорларнинг муваффақият йўли

"Ром-Стар" Ўзбекистон-Америка-Россия қўшма корхонаси пиллачилик соҳасини ривожлантираётган йирик корхоналардан бири ҳисобланади
20 июл 2026

Қирғизистонга пул юбориш энди янада осон!

KWIKPAY халқаро пул ўтказмалари тизимида Қирғизистон йўналиши ишга тушди.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X