Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

...
Янгилаш: ...
Image
Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

(Маҳалла банкири фаолияти мисолида)

Жорий йилнинг 27-июн куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилади.

Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни камайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу борада Президентимизнинг 2024-йил 16-декабрдаги видеоселектор йиғилишида банклар олдига бир қатор вазифалар қўйилди. Ушбу топшириқларни амалга ошириш мақсадида Микрокредитбанк томонидан махсус чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Бугун сизларга ушбу дастур доирасида амалга оширилаётган асосий ишлар ҳақида қисқача маʼлумот бермоқчимиз.

Биринчи йўналиш – маҳаллабай ишлаш тизими

Президентимиз томонидан берилган топшириқдан сўнг, банк таркибида махсус департамент, ҳудудларда “маҳалла сектори” ташкил этилди. 1 121 та маҳаллага 332 нафар “маҳалла банкири” ва ҳар бир маҳалларда ёрдамчи агент бириктирилди. Улар орқали аҳоли эҳтиёжларини ўрганиш ва мақсадли молиявий хизматларни етказиш тизими йўлга қўйилди.

Иккинчи йўналиш – кредитлаш орқали фаол қўллаб-қувватлаш

Жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан жами 5 трлн сўмдан ортиқ кредит ажратилди. Эʼтиборлиси, ушбу маблағнинг 2,1 трлн сўми бевосита маҳаллаларга бириктирилган “Маҳалла банкирлари” томонидан аҳоли ва тадбиркорларга тўғридан-тўғри етказилди. “Оилавий тадбиркорлик”, “Бизнесга биринчи қадам”, “Маҳалла лойиҳаси” каби дастурлар бу жараённинг асосий таянчига айланди.

Учинчи муҳим йўналиш – иш ўринлари яратиш

Бу борада январ-июн ойларида банк кўмагида қарийиб 183 минг нафар аҳоли бандлиги таʼминланди, шундан 119 минг нафари тадбиркорликка жалб этилди. Хусусан, 26 мингдан ортиқ микролойиҳа амалга оширилиши натижасида 53 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Тўртинчи йўналиш – банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар

Ҳисобот даврида банк мижози бўлган 23 минг нафар тадбиркор билан 1 637 маротаба учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда кўтарилган мурожаатларнинг 7,5 мингдан ортиғи ижобий ҳал қилиниши натижасида 8,5 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Кейинги йўналиш – туризмни ривожланитириш

Май ойида фойдаланишга топширилган Хоразм вилояти Хива шаҳридаги “Арда Хива” туристик мажмуаларида банк томонидан меҳмонхона, савдо мажмуалари барпо этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида пудратчи корхоналар жалб этилиб, 185 млрд сўм инвестиция киртилди.

Бугунги кунда “Арда Хива” лойиҳасида қурилиш ишлари якунига етказилиб,  фойдаланишга топширилди, натижада 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2024-йил 29-ноябрдаги ПҚ-410-сонли қарорига асосан, Хива шаҳридаги “Тўрт Шоввоз” маданий мерос обектига туташ 6,2 гектар ер майдонида Ҳунармандлар марказини барпо этиш белгиланган. Мазкур лойиҳани молиялаштириш мақсадида “МКБ Касана Инвест Гроуп” МЧЖ устав капиталига яна 435 млрд. сўм инвестиция киритиш белгиланган.

Яна бир йўналиш – намунавий лойиҳалар

Та’кидлаш керакки, аҳолига ижарага берилган 1 741 гектар ерда “Бир контур – бир маҳсулот” асосида деҳқончилик учун 159 та лойиҳага 2,2 млрд сўм имтиёзли кредитлар орқали юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда. Шунингдек, “Супер лойиҳа”лар доирасида “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжири яратилди.

Албатта, ушбу лойиҳалар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ортиб, аҳоли даромади яхшиланиши кутилмоқда. 

Хулоса сифатида таʼкидлаш лозимки, Микрокредитбанк томонидан йўлга қўйилаётган мазкур ишлар аҳолининг фаол иқтисодий ҳаётга жалб этилиши, даромад манбаларини кенгайтириш, бандлигини таʼминлашга хизмат қилмоқда.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

13 май 2025

СИРДАРЁДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛАДИ

Микрокредитбанк Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича брифинг ўтказилади
13 май 2025

Навбатдаги брифинг ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 13-май куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилмоқда.
24 феврал 2025

МКБAНК томонидан “2024-йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2025-йил учун белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Банк 2025-йилги вазифаларини Президентимизнинг 2024-йил 16-декабр куни видеоселектор йиғилишида тижорат банклари олдига қўйган устувор вазифалар ва топшириқлари доирасида ташкил қилмоқда.

Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X