Фойдаланишга топширилган (кадастри мавжуд), турар-жойни (бирламчи ва иккиламчи уй бозоридан) харид қилиш ва турар-жойни таъмирлаш харажатларини тўлаш.
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

Доимий расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун фоиз ставкалари (Турар-жой сотиб олиш учун)
| № | Кредит номи | Муддати | Дастлабки тўлов | Йиллик фоиз ставкаси |
| 1 | “Бахтли макон” кредити | 120 ой | 26% дан бошлаб | 21,55% |
| 121 ойдан 180 ойгача | 26% дан бошлаб | 22,55% | ||
| 121 ойдан 180 ойгача | 40% дан бошлаб | 21,55% |
Доимий расмий даромадга эга бўлмаган ўз-ўзини банд қилган жисмоний шахслар учун фоиз ставкалари (Турар-жой сотиб олиш учун)
| № | Кредит номи | Муддати | Дастлабки тўлов | Йиллик фоиз ставкаси |
| 1 | “Бахтли макон” кредити | 120 ой | 35% дан бошлаб | 21,55% |
| 121 ойдан 180 ойгача | 35% дан бошлаб | 22,55% |
Таъмирлаш учун фоиз ставкалари
| № | Кредит номи | Муддати | Дастлабки тўлов | Йиллик фоиз ставкаси |
| 1 | “Бахтли макон” кредити | 120 ойгача | Талаб этилмайди | 24% |
|
Т/р |
Кредитлашнинг асосий шартлари |
|
|
1 |
Кредит мақсади: |
1. Фойдаланишга топширилган (кадастри мавжуд), турар-жойни (бирламчи ва иккиламчи уй бозоридан) харид қилиш; 2. Турар-жойни таъмирлаш харажатларини тўлаш. Таркибий ўзгартиришлар (реконструкция) бунга кирмайди. |
|
2 |
Қарз олувчи: |
Ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси |
|
3 |
Қарз олувчи/ биргаликда қарз олувчига талаблар: |
Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Бунда, қарз олувчи доимий расмий даромадга эга бўлган ёки доимий расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахс бўлиши мумкин. |
|
4 |
Қарз олувчи/ биргаликда қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар: |
|
|
5 |
Кредитнинг энг кўп миқдори: |
Турар-жойни харид қилиш учун: Тошкент шаҳри учун 800 миллион сўмгача. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 500 миллион сўмгача. Турар-жой таъмири учун: 170 миллион сўмгача миқдорда. |
|
6 |
Бошланғич бадалнинг энг кам миқдори: |
Бошланғич бадал фақат қарз олувчининг “Микрокредитбанк” АТБ да очилган ҳисобварағида шакллантирилади. Турар-жойни харид қилиш учун: Доимий расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун уй-жой нархининг камида 26%. Доимий расмий даромадга эга бўлмаган ўзи-ўзини банд қилган жисмоний шахслар учун уй-жой нархининг камида 35%. Таъмирлаш учун талаб қилинмайди. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!