Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
...
Янгилаш: ...

Бирламчи бозордан ипотека кредити

Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Бунда, қарз олувчи доимий даромадга эга ёки расмий даромадга эга бўлмаслиги мумкин.
18% гача
Фоиз ставкаси
20 йил
Кредит муддати
420 млн. сўмгача
Кредит миқдори

Кредит ҳақида

Йиллик фоиз ставкаси: 

Йиллик 18% (15% лик бошланғич бадал учун)                                                        

Ҳужжатлар

  • ID карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;

  • Даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар/электрон маълумотлар;

  • Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) тасдиқловчи ҳужжат;

  • Уй-жой қуришга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжати;

  • Пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш/қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш/ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);

  • қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.

Талаблар

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28-ноябрдаги ПФ-5886-сонли, 2021-йил 11-мартдаги ПФ-6186-сонли, 2021-йил 9-декабрдаги ПФ-33-сон, 2023-йил 13-апрелдаги ПФ-51-сон ва 2024-йил 30-апрелдаги ПФ-70-сон Фармонлари билан тартибга солинади.

  • Субсидиялар - уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

  • Субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024-йилнинг 15-майидан 1-ноябрига қадар қабул қилинади.

  • Кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига, 2025-йил ва ундан кейинги йиллардаги кредитлар бўйича эса — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

  • бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

  • Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради.

  • Лойиҳа смета ҳужжатлари тасдиқланмаган, экспертиза хулосаси олинмаган пудрат ташкилотларининг келгусида қуриладиган кўп квартирали уйлардаги хонадонларини жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш учун банк ҳисобрақамларида бошланғич бадал маблағларини шакллантириш ва ипотека кредити расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

  • Мазкур модул шартларида назарда тутилмаган қолган барча ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиблар амал қилади.

Қўшимча шартлар

  • ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

  • ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда қайтариш имкониятига эга бўлган доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши;

  • қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари (жумладан олинадиган ипотека кредити) бўйича ўртача ойлик тўловлари, яъни қарз юки кўрсаткичи миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;

  • ипотека кредити ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар ипотека кредити олишлари мумкин. 

Кредитнинг энг кўп миқдори  

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 330 млн. сўм;

  • Тошкент шаҳрида – 420 млн. сўм

Бунда, қарз олувчи томонидан бирламчи уй-жой бозорида квартира сотиб олиш учун зарур бўлган ипотека кредитининг миқдори белгиланган миқдорлардан юқори бўлганда, банкларга кредитнинг етмаган қисмини банк ўз маблағлари ҳисобидан тижорат фоизлари асосида ипотека кредитларини ажратиш орқали молиялаштирилади.

Онлайн кредит олиш учун ариза беринг

Кредит олиш учун банк филиалига ёки веб-сайтига мурожаат қилишингиз мумкин. Онлайн аризалар кечаю кундуз қабул қилинади ва тезда кўриб чиқилади.

Онлайн ариза шаклини тўлдиринг. Бизнинг ходим сиз билан боғланиб, рўйхатдан ўтиш ва кредит бериш шартлари ҳақида маълумот беради.

Тарифлар ва шартлар

Ставка фоизи
18% гача
Кредит миқдори
420 млн. сўмгача
Кредит мақсади
Бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартирани сотиб олиш
Ажратиш шакли
Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
Тўловлар даврийлиги
Ҳар ой
Тўлов усули
Аннуитет
Кредит муддати
20 йил
Кредитни расмийлаштириш усули
Банк офиси
Имтиёзли давр
Ҳа (6 oy)
Ахборот варақаси
Кредитнинг асосий шартлари бўйича маълумотни юклаб олинг

Кредитингизни ҳисобланг

Зарур сумма
220 000 000
сўм
50 млн. сўмдан
416.5 млн. сўмгача
Кредит муддати
140
ой
120 ойдан бошлаб
240 ойгача
Ставка фоизи
18
%
10 %дан
50 %гача
Ойлик кредит тўловлари учун тўлов усули
* Ойлик тўловнинг аниқ миқдори банк томонидан аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра белгиланади.
Ставка фоизи:
...%
Ўртача ойлик тўлов*
... сўм
Кредитнинг тўлиқ қиймати:
...%
* Ойлик тўловнинг аниқ миқдори банк томонидан аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра белгиланади.

Фойдаланиш шартлари

Зарур ҳужжатлар
  • ID карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;
  • Даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар (даромадга эга бўлмаган шахслар бундан мустасно)/электрон маълумотлар;
  • Дастлабки олди-сотди шартномаси;
  • Уй жойни фойдаланишга топшириш бўйича далолатнома;
  • Қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Талаблар

Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Бунда, қарз олувчи доимий даромадга эга ёки расмий даромадга эга бўлмаслиги мумкин.

Кредит кафолати
  • кредит ҳисобига сотиб олинаётган хонадон;
  • учинчи шахс кафиллиги;
  • кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш полиси.

Бошқа кредитлар

Автокредит
Енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун ажратилади.
27% дан
Фоиз ставкаси
60 ойгача
Кредит муддати
2000 БҲМ
Кредит миқдори
Автокредит

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади.

28% дан
Фоиз ставкаси
60 ойгача
Кредит муддати
3000 БҲМ
Кредит миқдори
Автокредит

Автокредит ёши 18 дан 60 ёшгача бўлган, ўзини ўзи банд қилган, расмий даромадга ега бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини бирламчи бозордан сотиб олиш учун ажратилади.

28% дан
Фоиз ставкаси
60 ойгача
Кредит муддати
2000 БҲМ
Кредит миқдори
Микроқарз
Микроқарз нақд ёки қарз олувчининг номига миллий валютада очилган пластик картасига ўтказиб бериш орқали 100 млн. сўмгача 12-60 ой муддатга ажратилади.
28% дан
Фоиз ставкаси
60 ойгача
Кредит муддати
100 млн. сўмгача
Кредит миқдори
Микроқарз
"Mavrid" иловаси орқали доимий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар  ва “Микрокредитбанк” АТБ иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун ажратилади.

Вақтинча тўҳтатилган. Техник ишлар олиб борилмоқда.
27-31%
Фоиз ставкаси
24 ойгача
Кредит муддати
50 млн. сўмгача
Кредит миқдори
Ипотека кредити

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун

18%
Фоиз ставкаси
20 йилгача
Кредит муддати
120 млн. сўм
Кредит миқдори
Ипотека кредити

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари” га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун” ипотека кредити.

18%
Фоиз ставкаси
20 йилгача
Кредит муддати
33 млн. сўм
Кредит миқдори
Ипотека кредити
Ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
26%
Фоиз ставкаси
15 йил
Кредит муддати
4000 БҲМ
Кредит миқдори
Таълим кредити
Вақтинчалик тўхтатилган

14%
Фоиз ставкаси
15 йилгача
Кредит муддати
Контракт асосида
Кредит миқдори
Таълим кредити

Вақтинчалик тўхтатилган

0%
Фоиз ставкаси
15 йилгача
Кредит муддати
Контракт асосида
Кредит миқдори
Валюталар курслари
  • Айирбошлаш шохобчасида
  • Банкоматда
  • Иловада
  • Чет элга ўтказма
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126101270012643.91
EUR130001390013575.77
GBP155001650016096.96
JPY709080.1
CHF135001450014290.13
20.06.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD125001270012643.91
EUR130001390013575.77
GBP155001650016096.96
JPY709080.1
CHF135001450014290.13
20.06.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126101270012643.91
EUR130001390013575.77
GBP155001650016096.96
JPY709080.1
CHF135001450014290.13
20.06.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126201270012643.91
20.06.2024 09:00:00 дан маълумотлар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Call-марказ
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Комплаенс телефони
1285 (ички: 1266)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Сайт менюси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X