Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ажратиладиган кредитлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сонли
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.12.2021 йилдаги ПҚ-55-сонли
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 31.01.2023 йилдаги ПҚ-39-сонли
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.04.2024 йилдаги ПҚ-149-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сонли қарорлари асосида
| Кредит ажратиш шартлари | |
| Фоиз ставкаси |
Йиллик 17,5% Оғир тоифадаги туманларда йиллик 12% |
| Кредит муддати | Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 3 йилдан 7 йилгача |
| Кредит миқдори |
Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун 50,0 млн сўмгача 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача Чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган насли чорва моллари хариди ва туячилик учун кредит миқдори 100 млн сўмгача Туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда уй меҳмонхоналарини ташкил қилиш ҳамда ихтисослашуви 50 фоиздан юқори маҳаллаларда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун мини технологиялар сотиб олишга 150 млн сўмгача |
|
Юридик шахслар учун 300,0 млн сўмгача 563 та чегара ва анклав ҳудудлардаги маҳаллаларда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига ҳар 200 млн сўмга камида 1 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 1 млрд сўмгача |
|
| Кредитнинг ажратишнинг энг юқори миқдори |
Туман ва шаҳарларда кичик тадбиркорлик субъектларига самарадорлиги юқори, барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларга 300 миллион сўмдан ортиқ миқдорда – Дастурлар доирасидаги ресурслар ҳисобидан ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсияга мувофиқ туман (шаҳар) марказларининг қарори асосида Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари қарор қабул қилади |
| Таъминот шакли | Жисмоний шахслар учун таъминот талаб этилмайди |
| Юридик шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган таъминот турлари | |
| Кредитни расмийлаштириш усули | Oilakredit.uz платформаси орқали онлайн |
| Имтиёзли давр | Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 6 ойдан 3 йилгача |
Кредитлар ягона электрон онлайн платформа (oilakredit.uz) орқали тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ажратилади:
1. Кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда (oilakredit.uz) скоринг таҳлили асосида кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа (SMS-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.
2. Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар (мижоз аризаси, ҳоким ёрдамчиси тавсияси, кредит шартномаси, олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура ва ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла банкири томонидан имзоланиб тасдиқланган далолатнома) электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади.
3. Кредитлар платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида кредит олувчи томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Кредит йўналишлари:

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!