Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлашнинг асосий шартлари |
|
| 1 | Қарз олувчи | Ўзини-ўзи банд қилган хотин-қизлар |
| 2 | Қарз олувчига қўйилган талаблар |
Жисмоний шахс: Ўзини-ўзи банд қилган расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар; Кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 65 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси. |
| 4 | Кредит валютаси | Миллий валютада |
| 5 | Кредитлаш рискининг юқори миқдори | 50,0 млн. сўмгача; |
| 6 | Кредитлашнинг энг кам миқдори | 5,0 млн. сўм. |
| 7 | Кредит муддати | 60 ойгача. |
| 8 | Имтиёзли даври (Жисмоний шахслар учун имтиёзли давр қўлланилмайди) | Фақат муддати 3 йил ва 3 йилдан ортиқ бўлган кредитлар учун — 6 ойгача |
| 9 | Йиллик фоиз ставкаси |
Жисмоний шахслар учун 60 ойгача — 26 фоиз; |
| 10 | Кредит ажратиш шакли | Нақд пулда, банк карта (шу жумладан виртуал карта)ларга (онлайн) пул ўтказиш йўли билан; |
| 11 | Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар |
Жисмоний шахслар учун: - ID-карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат; - Ўзини-ўзи банд қилганлиги бўйича гувоҳнома; - Микрокарз таъминоти ҳужжатлари. |
| 12 | Кредит таъминоти турлари |
Кафиллик, суғурта полиси; (Кредит таъминотига қўйиладиган талаблар “Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғма жилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламентига мувофиқ тартибга солинади) |
| 13 | Кредит қопланиши | Кредит суммасиing 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорда гаров таъминоти. |
| 14 | Қўшимча шартлар |
1. Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг банк ва бошқа банкларда мавжуд барча микрокарз маблағлари қолдиғи ҳисобга олинган ҳолда жами қарздорлик қолдиғи 100,0 млн. сўмдан ортиши мумкин эмас. 2. “Микрокредитбанк” тизимида ушбу кредит туридан фойдаланган ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар (қарздор)га мазкур кредит бўйича жорий қарздорликни ёпгандан сўнг қайта олишига рухсат берилади. |
| 15 | Алохида шартлари |
Суғурта тўловлари билан боғлиқ харажатлар учун пул маблағлари кредит ҳисобидан қопланиши мумкин. Кредит маблағлари устувор равишда “Микрокредитбанк” АТБга бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғинида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилади. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!