| Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | Ўзб МБ |
|---|---|---|---|
USD | 11915 | 12030 | 12004.48 |
EUR | 12800 | 13700 | 13155.71 |
RUB | 155 | 146.56 | |
GBP | 15500 | 16500 | 15721.07 |
CHF | 14000 | 15000 | 14252.02 |
JPY | 50 | 100 | 75.58 |
Тикув ва ҳунармандчилик ускуналари, шунингдек хонадонларда иш ўрнини яратиш мақсадида жиҳозлар олиш учун
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

Бир қарз олувчига 100 млн. сўм;тўлов ўртача ойлик иш ҳақининг 35% дан ошмайди.
- Ижобий кредит тарихига эга бўлиши (охирги 3 йилда 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлари бўлмаслиги);
- Қарз олувчи, унинг таъсисчилари ўзаро дахлдор бўлган юридик шахслар билан биргаликда, мажбуриятларни бажармаслик ёки тегишли тарзда бажармаслик билан боғлиқ ҳеч қандай суд низоларида иштирок этмаётган бўлиши;
- Давлат рўйхатидан ўтганига камида 6 ой бўлган бўлиши лозим;
- Кредитлаш билан боғлиқ бошқа шартлар банк кредит сиёсати ҳамда регламентга асосан амалга оширилади;
- Агар кредит олувчи томонидан “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖдан компенсация олишни хоҳласа “Барқарор иш ўринларини яратиш, кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича тузилган туман (шаҳар) штаблари қарори” тақдим этиши талаб этилади;
Қуйидаги йўналишларга компенсация тақдим этилмайди:
- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил этиш;
- илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;
- нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этиш.Ушбу кредит маҳсулоти бўйича молиялаштириладиган лойиҳалар банкнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқармалари ваколати доирасида кўриб чиқилади.

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!