| Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | Ўзб МБ |
|---|---|---|---|
USD | 12010 | 12160 | 12101.84 |
EUR | 13000 | 14000 | 13811.83 |
RUB | 154 | 153.75 | |
GBP | 15600 | 16600 | 16183.79 |
CHF | 14200 | 15200 | 14854.35 |
JPY | 50 | 100 | 74.08 |
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлаш шартлари |
|
1 |
Кредит олувчилар |
Ижобий кредит тарихига эга* (таъсисчилари таркибида улуши 50 фоиз ва ундан юқори ва (ёки) аёллар раҳбарлигида бўлган) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари. |
2 |
Кредит мақсади |
Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида |
3 |
Кредит валютаси |
Миллий валютада |
4 |
Кредит муддати (Лойиҳани қопланиш имкониятидан келиб ҳолда) |
84 ойгача (Айланма маблағларга 24 ойгача) (Ажратилган ресурс (ссуда) даврига мутаносиб равишда) |
5 |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат (Лойиҳани қопланиш имкониятидан келиб ҳолда) |
24 ойгача, (айланма маблағларга 6 ойгача) |
6 |
Кредитнинг энг юқори миқдори |
Камида 2 та иш ўрни яратиш шарти билан (янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилади): БҲМнинг 1 000 баробаригача (50,0 млн сўмгача сўм нақд пулда). Камида 6 ой мобайнида фаолият юритаётган ҳамда охирги 6 ойда ҳисоб рақамида пул айланмасини амалда оширган тадбиркорлик субъектларига 5 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан: БҲМнинг 4 000 баробаригача (200,0 млн сўмгача сўм нақд пулда). Камида 12 ой мобайнида фаолият юритаётган ҳамда охирги 6 ойда ҳисоб рақамида пул айланмасини амалда оширган тадбиркорлик субъектларига камида 10 та иш ўрни яратиш шарти билан: БҲМнинг 25 000 баробаригача |
7 |
Йиллик фоиз ставкаси |
Марказий банк ставкаси + 6,5 фоиз (Айланма маблағларга — Марказий банк ставкаси + 7,5 фоиз). Камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи ва миқдори БҲМнинг 25 000 баробаригача бўлган кредит маблағлари — Марказий банк ставкаси + 10 фоиз |
8 |
Асосий талаблар |
Ижобий кредит тарихига эга бўлган, бунда: - сўндирилмаган муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган; - 30 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлари 10 тадан кўп бўлмаган; - 60 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлари 2 тадан кўп бўлмаган; - 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлари 24 ой ичида мавжуд бўлмаслиги; - суд жараёнидаги кредит қолдиқлари ва балансдан ташқари ҳисобварағига ўтказилган кредит асосий қарзи ва фоизлари мавжуд бўлмаслиги; - КАТМ балл кўрсаткичи 200 ва ундан ортиқ кўрсаткичга эга бўлиши; - Мажбурий ижро бюросидан қарздорлиги бўлмаслиги; - 2-сонли картотека қарздорлиги (90963 б/ҳв) қолдиғи бўлмаслиги; - Молиявий фаолияти зарар билан якунланмаган бўлиши (Ф-2 асосида); - Баланси ноликвид бўлмаслиги (Қоплаш коэффициенти, Ликвидлик коэффициенти, Мухторият коэффициенти, ўз айланма маблағларининг мавжудлиги коэффициенти). |
9 |
Кредит ажратилмайдиган йўналишлар |
Қиморхона ва биллиардхоналар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил этиш; илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш; ҳар қандай қўлбола ишлаб чиқарилган ускуналарни сотиб олишга; қонунчилик билан тақиқланган бошқа мақсадлар. |
10 |
Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
Кредит буюртмаси; бизнес-режа ёки пул оқими прогнози жадвали; молиявий ҳисоботлар (Бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот); товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси; агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса, мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси; фаолиятни амалга ошириш ва офис бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар нусхаси; кредит таъминоти ҳужжатлари. |
11 |
Таъминот тури |
Ажратилаётган кредитларнинг 70 фоизгача қисми учун «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ кафолати (кафиллиги), шунингдек сотиб олинаётган асбоб-ускуналар гаровга қўйилгунга қадар «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ кафиллиги қабул қилинади. |
12 |
Таъминот қиймати |
Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!