| Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | Ўзб МБ |
|---|---|---|---|
USD | 11945 | 12060 | 12004.48 |
EUR | 12800 | 13700 | 13155.71 |
RUB | 155 | 146.56 | |
GBP | 15500 | 16500 | 15721.07 |
CHF | 14000 | 15000 | 14252.02 |
JPY | 50 | 100 | 75.58 |
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

| Т/р | Кредит ажратишнинг асосий шартлари | Шартлар мазмуни | ||||||||||||
| 1 | Кредит олувчилар |
Тадбиркорлик субъектлари
- Кичик ва микро тадбиркорлик субъектлари: Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан кичик бизнес тоифасига кирувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ).
- Ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар: Йирик буюртмачига товар етказиб берувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхоналар. - Оффтейк шартномаси эгалари: Лидер корхона ёки йирик буюртмачи билан келажакда ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сотиб олиш бўйича қонуний кучга эга бўлган, узоқ муддатли (одатда 1 йилдан кам бўлмаган) шартнома имзолаган тадбиркорлар. |
||||||||||||
| 2 | Кредит мақсади | Айланма маблағларни тўлдириш ҳамда шартномавий мажбуриятларни бажаришни молиялаштириш | ||||||||||||
| 3 | Кредит валютаcи |
Миллий валютада (сўм); |
||||||||||||
| 4 | Кредит муддати | 48 ойгача – 25 %. | ||||||||||||
| 5 | Кредит миқдори |
Оффтейк шартномаси йиллик қийматининг 75% гача (2 млрд сўмдан ошмаган миқдорда) |
||||||||||||
| 6 | Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат | 6 ойгача | ||||||||||||
| 7 | Кредит ажратиш шакли | Пул ўтказиш йўли орқали. | ||||||||||||
| 8 | Йиллик фоиз миқдори |
Ўзгарувчан фоиз ставкaда:
|
||||||||||||
| 9 | Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
- Кредит буюртма; - Бизнес-режа ёки пул оқимлари прогнози; - Фаолият учун талаб этиладиган ҳолларда лицензия ёки тегишли ташкилотлар хулосаси; - Юридик шахс бўлса, мулкдорларнинг кредит олиш ва гаровга қўйишга розилиги; - Фаолиятни амалга ошириш ёки бино-иншоотдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар; - Кредит таъминоти ҳужжатлари; - Ўрганиш давомида қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. |
||||||||||||
| 10 | Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби | Аннуитет ёки дифференциал. | ||||||||||||
| 11 | Кредит таъминоти | Оффтейк шартномаси бўйича келажакда тушадиган пул маблағлари ҳамда кредит қайтмаслик хатари бўйича 50% гача суғурта полиси. | ||||||||||||
| 12 | Бошқа шартлар |
Қўшимча таъминот (мажбурий): o - Кредит олувчининг банкдаги махсус ҳисобварағига (эскроу ёки мақсадли ҳисоб) тушадиган маблағлар блокировкаси; o - Оффтейк шартномаси бўйича етказиб бериладиган тайёр маҳсулот ва хомашёлар гарови; o - Корхона таъсисчиларининг шахсий кафиллиги. Кичик тадбиркор (Қарз олувчи): · - Камида 1 (бир) йил давомида фаолият юритаётган бўлиши; · - Оффтейк шартномасида кўрсатилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун техник ва технологик ҳамда етказиб бериш тажриба ва имкониятга эга бўлиши; · - Солиқ ва бошқа кредитлардан муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги. Лидер корхона (Буюртмачи): · - Юқори кредит рейтингига эга бўлган йирик корхона, давлат органи ёки трансмиллий компания бўлиши; o - Молиявий ҳолати барқарор (банк томонидан анъанавий скоринг қилинади). Уч томонлама Битим: · - Банк, Кичик тадбиркор ва Лидер корхона ўртасида уч томонлама келишув тузилади. Лидер корхона маҳсулот учун тўловларни фақат Кичик тадбиркорнинг “Микрокредитбанк” АТБда очилган махсус ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади. Автоматик сўндириш: - Махсус ҳисоб рақамга пул келиб тушганда, банк биринчи навбатда кредитнинг ойлик тўловини (асосий қарз ва фоиз) ечиб олади, қолган маблағ тадбиркорнинг ихтиёрига қўйиб юборилади.
Суғурта: Оффтейк шартномаси бўйича маҳсулот етказиб бера олмаслик хавфи (ишлаб чиқаришдаги форс-мажор) суғурта компанияси томонидан суғурталанади ва суғурта полиси банк фойдасига гаровга олинади. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!