Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури
"Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сонли ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.2022 йилдаги 145-сонли,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.03.2025 йилдаги ПҚ-96-сонли қарорлари асосида
Кредит ажратиш шартлари | |
Фоиз ставкаси | 17,5% |
Кредит муддати | Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 3 йилдан 7 йилгача |
Кредит миқдори | Жисмоний шахслар учун 33,0 млн. сўмгача |
Юридик шахслар учун 300,0 млн. сўмгача | |
Таъминот шакли | Жисмоний шахслар учун таъминот талаб этилмайди |
Юридик шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган таъминот турлари | |
Кредитни расмийлаштириш усули | Oilakredit.uz платформаси орқали онлайн |
Имтиёзли давр | Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 6 ойдан 3 йилгача |
Кредитлар ягона электрон онлайн платформа (oilakredit.uz) орқали тўлиқ рақамлашган ҳолда ажратилади:
1. Кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда (oilakredit.uz) скоринг таҳлили асосида кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа (SMS-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.
2. Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар (мижоз аризаси, ҳоким ёрдамчиси тавсияси, кредит шартномаси, олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура ва ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла банкири томонидан имзоланиб тасдиқланган далолатнома) электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади.
3. Кредитлар платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида кредит олувчи томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Кредит йўналишлари:
- Тикувчилик
- Иссиқхона
- Боғдорчилик
- Асаларичилик
- Паррандачилик
- Ўзини-ўзи банд қилиш (хизмат кўрсатиш)
- Қуёнчилик
- Балиқчилик
- Бошқа соҳалар