Банк хизматлари бозорида йирик молиявий катализаторлардан бири ҳисобланган “Микрокредитбанк” АТБ кенг қамровли Ғазначилик операцияларини амалга оширади:

Молия ва пул бозори транзакциялари:

  • Амалдаги фоиз ставкалар бўйича юридик шахслар ва молия институтларидан хорижий валютада депозитлар жалб қилиш ва жойлаштириш;
  • Банклараро пул бозорида миллий валютадаги маблағларни узоқ, ўрта ва қисқа муддатли депозитларга жойлаштириш ва жалб қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан Овернайт, Депозит аукцион, Репо ва Своп операциялари;
  • Давлат ғазначилиги мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларини харид қилиш.

Валюта бозори транзакциялари:

  • Мижозлар ва ҳамкор банклар талабига биноан асосий хорижий (USD, EUR, GBP ва RUB) валюталарда TOD, TOM, SPOT ва FORWARD шартлари асосида конверсион транзакцияларни амалга ошириш;
  • Валюта бозоридаги котировкаларни тез ўзгарувчанлигини ва бозор конъюктурасини хисобга олиб мижозлар учун валюта курсларини хеджерлаш бўйича операциялар

Қимматли қоғозлар бозори:

  • Инверсторларга банк томонидан эмиссия қилинган депозит сертификатлар бўйича олди-сотди битимлар бўйича хизмат кўрсатиш.