Жорий йилнинг 25 август куни “Микрокредитбанк” АТБда Ўзбек-Япон маркази билан ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегияси ҳамда трансформация йўл харитасида белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ходимларнинг хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида, хусусан, Стратегик менежмент ҳамда Персонални бошқариш йўналишлари бўйича анъанавий усулда семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Семинар-тренингни япониялик таниқли мутахассис, стратегик менежмент катта експерти Тецуо Фукуяма олиб борди.

Мазкур тренингда мутахассис томонидан “Стратегик маркетинг, таҳлил, СWОТ стратегия ва бошқа таҳлиллар” ҳамда “Муваффақиятнинг асосий факторлари, стратегик ҳамкорлар ва бизнес-оқим” ҳамда “Молиявий режалаштириш/Моделлаштириш” мавзуларида маълумотлар тақдим етилди.

Қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган тренинг банк ходимларида катта таассурот қолдирди ҳамда иштирокчилар тренинг якунида ушбу семинар келгусидаги иш фаолиятида катта қўлланма бўлишига умид билдиришди.