
“Аҳбор-Рейтинг” рейтинг агентлиги МКБАНКнинг миллий шкала бўйича кредит қобилияти рейтингини “ЮҚОРИ”, прогнозини эса “Барқарор” (узА) даражасида белгилади.
Мазкур рейтинг банкнинг барқарор молиявий ҳолатини, мижозлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятларни бажаришдаги ишончлилигини, шунингдек, амалга оширилаётган ривожланиш стратегиясининг самарадорлигини тасдиқлайди.
“Барқарор” прогнози банкнинг молия бозоридаги мустаҳкам позицияларини ва фаолиятининг ижобий динамикасини ифодалайди ҳамда инвесторлар ва халқаро ҳамкорлар ишончининг юқори даражада эканлигини кўрсатади.
“Микрокредитбанк” АТБ молия бозоридаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш, замонавий банк технологияларини жорий этиш ва мижозларга сифатли ҳамда қулай банк хизматларини тақдим этишда давом этади.