Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

182
Янгилаш: 22 август 2023, 10:30
Image
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Сўнгги йилларда юртимизда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг  мурожаатини тинглаш ҳамда ҳал этиш масаласи янги поғонага кўтарилди. Сабиби бу муҳим жараёнга давлатимиз сиёсати, тараққиётнинг бир бўлаги сифатида қаралмоқда. 

Микрокредитбанк раҳбарияти томонидан ҳам аҳоли ва тадбиркорлардан бўлаётган ҳар бир мурожаатга жиддий эътибор қаратилиб, уни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари жойларда раҳбарият иштирокида махсус сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳолининг мурожаат ва таклифлари тингланмоқда.  
Мисол учун, жорий йилнинг 7 ойида банк Бошқаруви раиси ва ўринбосарлари томонидан жойларда 9 марта сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул жараёнида 132 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тингланди, шундан 128 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди. 

Шу билан бирга, мурожаатларга ўз ўрнида жавоб берилишини таъминлаш мақсадида, банкда “Call-маркази” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 90 фоиздан ортиқ мурожаатларга тўғридан тўғри соҳанинг малакали мутахассислари томонидан жойида жавоб берилмоқда. 

Шунингдек, мурожаатларда қайд этилаётган тизимли муаммоларни, хусусан кредитлар ажратиш жараёнини шаффофлаштириш, инсон омилини чеклаш чоралари кўрилди.

Жумладан: аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар, микроқарзлар, истеъмол ва ипотека кредитларини инсон омилисиз ажратилишини таъминлаш мақсадида, 6 та  онлайн кредит маҳсулоти (“business online”-1,“business online-2”, “ekspress business online-2”,  online-mikroqarz-1, online-mikroqarz-2, online-mikroqarz-3) ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди;

юридик шахслар, шу жумладан хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредит буюртмаларини кўриб чиқиш ва расмийлаштириш жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида, банкда алоҳида “Андеррайтинг хизмати” тизими жорий этилди;

бунда, кредит ҳужжатлари инсон омилисиз махсус дастур орқали таҳлил қилиниб, кредит ажратиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулоса электрон кўринишда яратилади.

потенциал имтиёзли кредит олувчилар кредит тарихини инсон омилисиз “скоринг таҳлил” қилиш тизими рақамлаштирилиб, ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасидаги имтиёзли кредитларни “Oila-kredit.uz” ягона онлайн платформаси орқали расмийлаштирилиши ва ажратилиши йўлга қўйилди. 

Натижада: 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида имтиёзли кредитлар ўз вақтида берилмаётгани юзасидан келиб тушган мурожаатлар сони 1390 тани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг мос даврида салкам уч баробарга қисқариб, 539 тани ташкил этди;

Oilakredit.uz ва IABS дастурий таъминоти интеграция қилиниши ҳисобига кредит ажратиш жараёни (эски тизимда: 12 та жараён, вақт сарфи 2,5-3 соат) 3 баробарга ва вақт сарфи 6 баробарга қисқарди.

Умуман олганда, юқорида қайд этилган ишлар амалга оширилиши натижасида, Банк бош офисига келиб тушаётган мурожаатлар сони ўтган йилнинг январь-июль ойларига нисбатан 27 фоизга қисқариб, 2 668 тани ташкил қилди. 

Бир сўз билан айтганда, Микрокредитбанк томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан бўлаётган мурожаатларга ижобий ечим топиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Банк ахборот хизмати



Яна кўринг

11 декабр 2025

Метро ва автобусда янада қулай тўлов!

Uzcard Kids ёки Момент картасини банкимиз филиалларида расмийлаштиринг
10 декабр 2025

Инфографика: Коррупцион ҳолатлар бўйича

Aлоқа каналларига 168 та мурожаатлар келиб тушган

9 декабр 2025

МКБАНК шаффофлик ва қонун устуворлиги йўлида

Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни бўйича “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X