
Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги Ғойибон маҳалласида кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган яна бир муваффақиятли лойиҳа амалиётга татбиқ этилди.
Бугун “АСЛИДДИН АСЛ ЭШИКЛАРИ” корхонаси томонидан эшик ва ромлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада янги иш ўринлари яратилди ва маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари кенгайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институтсионал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида, Микрокредитбанк томонидан лойиҳага 100 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Ушбу маблағ эвазига эшик ва ромлар ишлаб чиқариш учун замонавий ускуналар харид қилинди ҳамда ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ йўлга қўйилди.
Йиллик пул айланмаси 600 миллион сўмга яқин бўлган бу корхона нафақат аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бермоқда, балки мазкур лойиҳа ёрдамида кичик бизнес эгалари ўз ишини кенгайтириб, маҳаллий иқтисодиётга ҳисса қўшмоқда.
Бу каби имкониятлардан хурсанд бўлган тадбиркор Зарифа Нарзиева жаҳон тажрибаси асосида фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган.
“АСЛИДДИН АСЛ ЭШИКЛАРИ” мисолидаги бу каби ташаббуслар тадбиркорлик ривожининг янги босқичини англатади.
Банк Ахборот хизмати