Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11770
Сотиш
11870
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11770
11870
11813.21
EUR
13000
14000
13719.86
RUB
140
136.71
GBP
15600
16600
16000.99
CHF
14200
15200
14555.46
JPY
50
100
76.57
Курс 09.09.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Бўстонлиқда хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланмоқда

98
Янгилаш: 15 сентябр 2025, 17:51
Image
Бўстонлиқда хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланмоқда

Ғазалкент - тоғ этакларида жойлашган, мусаффо ҳавоси ва бетакрор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига чорлайдиган ҳудуд. Бу ерга ҳар йили юз минглаб маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюришади. Шу боис туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси тумандаги иқтисодий тараққиётнинг асосий йўналишига айланган.

8.png

Микрокредитбанк ҳам ҳудуддаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш бўйича салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Банк Бошқарув раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Ғазалкент БХО томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишди.

Дастлабки манзил “GEMOTEST-LAB” хусусий клиникаси бўлди. 2020 йилда ташкил этилган мазкур даволаш муассасаси ҳозирда “Микрокредитбанк” АТБ Ғазалкент БХО билан ҳамкорликда кўп тармоқли тиббий хизмат кўрсатиш йўналишида қатор инвеститсиявий лойиҳаларни амалга оширмоқда.

3.png

2024 йил 1,796 млрд. сўмлик кредит асосида нотурғун бино, асбоб-ускуна ва жиҳозлар харид қилинган бўлса, яна 100 млн. сўм кредит асосида рентген, УЗД асбоб-ускуналари ва жиҳозлар харид қилинди. Жами кредит маблағлари 1,896 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этди.

photo_2025-09-10_18-21-29 (2).jpg

“Ҳозирги кунда 6 нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда, тўлиқ ишга тушса, 25 та иш ўрни яратилади”- дейди Клиника раҳбари Шахло Сайдуллаева.

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида “Микрокредитбанк” АТБ Ғазалкент БХО орқали 7 миллиард сўмга яқин кредитлар ажратилиб, 35 нафар мижоз ўз бизнесини йўлга қўйди. Шундан 14 нафари хотин-қизлар бўлиб, уларнинг ташаббуслари учун 3 миллиард сўм йўналтирилди. Натижада 40 нафарга яқин аҳоли бандлиги таъминланди.

2.png

Ана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланаётган тадбиркорлардан бири миллий қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Toto Cake” оилавий корхонаси раҳбари Ирода Мирқурбонова.

“Микрокредитбанк ёрдамида корхонамиз учун замонавий ускуналар харид қилдик. Ҳозир ойига 80–90 та тўй ва маросимларга ширинлик тайёрлаб, етказиб берамиз. Йиллик даромадимиз 300 миллион сўмдан ошади. Энг қувонарлиси, юзлаб қиз ва келинларимиз бизнинг мастер-классларда иштирок этиб, бу соҳада билим олишмоқда. Улар орасида мустақил фаолият бошлаганлари ҳам кўп ва мен шогирдларим билан фахрланаман”, — дейди Ирода опа.“Микрокредитбанк ёрдамида корхонамиз учун замонавий ускуналар харид қилдик. Ҳозир ойига 80–90 та тўй ва маросимларга ширинлик тайёрлаб, етказиб берамиз. Йиллик даромадимиз 300 миллион сўмдан ошади. Энг қувонарлиси, юзлаб қиз ва келинларимиз бизнинг мастер-классларда иштирок этиб, бу соҳада билим олишмоқда. Улар орасида мустақил фаолият бошлаганлари ҳам кўп ва мен шогирдларим билан фахрланаман”, — дейди Ирода опа.

photo_2025-09-10_18-21-29 (3).jpg

Ушбу корхонада ўтказиладиган мастер-классларга чет эллик мутахассислар ҳам жалб этилади. Яқинда Хитойнинг “Perilla-food” компанияси мутахассислари томонидан Ғазалкент кондитерлари учун мастер-класс ташкил этилди. Бу эса ҳудуддаги мутахассисларнинг кўпроқ билим ва малакага эга бўлишларига хизмат қилди.

Шу куни туманнинг туризм салоҳиятини юксалтиришга қаратилган “BEGZOD IBROXIM BIZNESS” МЧЖнинг меҳмон уйи лойиҳаси билан ҳам танишилди.

Ушбу меҳмон уйи барпо этиш учун Микрокредитбанк томонидан 1,25 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағи йўналтирилган. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган мазкур маскан бир вақтнинг ўзида 20–25 нафар сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга. Ушбу лойиҳа орқали келгусида 10 тагача мавсумий иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда.

Ғазалкент мусаффо табиати, туризм имкониятлари ва меҳнатсевар аҳолиси билан тобора юксалиб бормоқда. Бу жараёнда “Микрокредитбанк” АТБ тадбиркорлар учун ишончли ҳамкор сифатида уларнинг ташаббусларини амалга оширишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

3 сентябр 2026

“Камбағаллик билан ишлаш бўйича” мутлақо янги тизим жорий қилинади!

Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади
2 сентябр 2026

Янги ўқув йили — янги орзулар ва катта мақсадларнинг бошланиши!

Тадбирда сўзга чиққан М.Авазов барча ўқувчиларни, айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, уларга омад ва зафарлар тилади.

27 август 2026

МКБАНК ходимлари юксак мукофот билан тақдирланди!

Банк Бошқарув Раиси эсдалик нишонларни ўз эгаларига топшираркан, уларнинг юртимиз равнақи ва тараққиёти ҳамда банк ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаларини алоҳида эътироф этди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X