Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11760
Сотиш
11840
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11760
11840
11785.3
EUR
13000
14000
13695.7
RUB
140
136.13
GBP
15600
16600
15949.05
CHF
14200
15200
14564.14
JPY
50
100
75.42
Курс 07.09.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Асоссиз ва қайта йўлланган мурожаат рад этилди

103
Янгилаш: 4 январ 2025, 17:36
Image
Асоссиз ва қайта йўлланган мурожаат рад этилди

“Шунқорбой-11” ОК раҳбари Қодирохунов Шунқорбек Абдишукур ўғли жорий йилнинг 13 декабрь куни Аччиқ ТВ Youtube канали орқали навбатдаги асоссиз мурожаатини йўллаган. Унда фуқаро “Микрокредитбанк” АТБ Андижон Банк хизматлари офисидан музлатгич омбори қуриш ва трансформатор сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга, йиллик 14 фоиз билан 1 млрд. сўм кредит олишдаги муаммоларни тилга олган.

Таъкидлаш керакки, фуқаронинг бу каби мурожаатлари биринчи марта эмас ва ҳар гал айб ўзида бўлса-да, банкни айбдор қилиб, қарздорликни тўлашда турли сабабларни важ қилган.  

Мазкур мурожаат банкнинг Андижон вилояти банк хизматлари офиси Кредит комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган ва қуйидаги сабабларга кўра рад этилган.

1) “Шунқорбой-11” ОК ва унга алоқадор шахслар (отаси - Қадир-Ахунов Шукуржон Абдурасулович раҳбарлигидаги “Шукрона-Шункор-Шохид” ХК, онаси - Қадир-Ахунова Насибахон Аъзамжоновна) салбий кредит тарихига эга, яъни банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган: 

- 2017 йил 14 февралда имзоланган кредит шартномасига кўра Қадир-Ахунов Шукуржон Абдурасулович раҳбарлигидаги “Шукрона-Шункор-Шохид” ХКга 150 млн.сўм кредит ажратилган бўлиб, ушбу кредит ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли судга мурожаат қилинган ва ундирув бўйича ижро ҳаракатлари бошланган.

Бироқ фуқаро Қадир-Ахунов Шукуржон Абдурасулович томонидан ижро ҳаракатларига доимий равишда тўсқинлик қилиб келинган.

Тадбиркор банк олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришни хоҳламасдан, доимий равишда вилоят ҳокимлигига қарздорликни қоплаб бериш тўғрисида мурожаат қилган. Ушбу мурожаатлардан сўнг вилоят ҳокимлиги ташаббуси ва ёрдами билан тадбиркорнинг жами 220 млн. сўм (150 млн. сўм асосий қарз, 70 млн. сўм фоиз қарздорлиги) қарздорлиги ҳомийлар ва банк ҳисобидан 2021 йил 14 июнда тўлиқ қопланган. 

- Қодирохунов Шунқорбек Абдишукур ўғлининг онаси Қадир-Ахунова Насибахон Аъзамжоновна номига банкдан тикувчилик фаолияти учун 2021 йил 19 октабдаги кредит шартномасига асосан, ажратилган 30 млн. сўм имтиёзли кредит бўйича умуман тўлов амалга оширилмаган. 

Фуқаро банк томонидан бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларга қарамасдан, бугунги кунда 37,3 млн.сўм (30 млн.сўм асосий, 7,3 млн.сўм фоиз) муддати ўтган кредит қарздорлигини тўламасдан келмоқда. 

Банк томонидан ушбу қарздорликни ундириш мақсадида Суд органларига даъво аризалари киритилиб, 2023 йил 17 февралда Суд ҳукмига асосан, қарздорликни ундириш Мажбурий ижро буюроси томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ шу пайтгача бунинг натижаси бўлмади, яъни қарздорлик сўндирилмади.   

2) Қодирохунов Шунқорбек Абдишукур ўғлига алоқадор шахсларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича:

Қодирохунов Шунқорбек Абдишукур ўғлининг опаси – Қодирохунова Шукрона Шукуржон қизи раҳбарлигидаги “Шайхулло Шамсинур Шодиёна” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ажратилган 1 млрд. сўм қарз эвазига гаровга олинган Андижон шаҳар, Боғишамол автомобил бозори ҳудудида жойлашган бинода музлатгич омбори қуришни режалаштирган, аммо Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги қонунининг 22 моддасида “гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлишига ёки унинг қиймати камайишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар қилмаслиги” белгиланган.  

Мазкур қарз шартномаси бўйича гаров обйектига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш гаровга олувчининг розилиги билан амалга оширилиши лозим. Шунингдек, қарз шартномасига асосан “Шайхулло Шамсинур Шодиёна” МЧЖнинг муддати ўтган тўловлари юзага келган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фуқаро Қадир-Ахунов Шукуржон Абдурасулович “Шунқорбой-11” ОК, “Шайхулло Шамсинур Шодиёна” МЧЖ ларнинг норасмий раҳбари ҳисобланади.

Бундан ташқари, корхона раҳбари томонидан сўралаётган 1 млрд. сўмлик кредит таъминотига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ажратилган қарз эвазига гаровга олинган бинони Микрокредитбанкка тақдим этиш режалаштирилган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “Шунқорбой-11” ОК раҳбари Қодирохунов Шунқорбек Абдишукур ўғли ва корхонанинг норасмий раҳбари Қадир-Ахунов Шукуржон Абдурасуловичлар банкдан қўшимча маблағларни ўзлаштириш мақсадида турли хил манбаларда асоссиз равишда банкни айблаб, нотўғри маъумотларни тарқатиб келишмоқда.  

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

3 сентябр 2026

“Камбағаллик билан ишлаш бўйича” мутлақо янги тизим жорий қилинади!

Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади
2 сентябр 2026

Янги ўқув йили — янги орзулар ва катта мақсадларнинг бошланиши!

Тадбирда сўзга чиққан М.Авазов барча ўқувчиларни, айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, уларга омад ва зафарлар тилади.

27 август 2026

МКБАНК ходимлари юксак мукофот билан тақдирланди!

Банк Бошқарув Раиси эсдалик нишонларни ўз эгаларига топшираркан, уларнинг юртимиз равнақи ва тараққиёти ҳамда банк ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаларини алоҳида эътироф этди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X