Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11780
Сотиш
11860
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11780
11860
11797.46
EUR
13000
14000
13608.37
RUB
140
139.77
GBP
15600
16600
15874.66
CHF
14200
15200
14404.71
JPY
50
100
76.09
Курс 17.09.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Аёллар тадбиркорлиги: эътибор, кўмак ва натижа

...
Янгилаш: ...
Image
Аёллар тадбиркорлиги: эътибор, кўмак ва натижа

Бугун хотин-қизларимизнинг турли соҳаларда самарали натижаларга эришаётганига гувоҳмиз. Хоҳ фермер бўлсин, хоҳ тадбиркор, хоҳ ҳунарманд, қандай фаолият билан шуғулланмасин, уни сидқидилдан адо этади ва кўзлаган мақсадига эришади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан, жорий йилда Микрокредитбанк томонидан республика бўйича 5 766 нафар тадбиркорга 564 миллиард сўм миқдорда имтиёзли кредитлар «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури  асосида ажратилди. Бунинг 220 миллиард сўмдан ортиғи, яъни 41 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Демак, 2 345 нафар хотин-қизлар айнан МКБАНКнинг молиявий кўмагида бошлаган иш фаолиятини узлуксиз давом эттиришга муваффақ бўлди. 
4-_29_.png
Боёвутлик Юлдуз Ахмадқулова ҳам ёш бўлишига қарамай имтиёз ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзининг мустақил бизнесига эга бўлди. Қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширди. Дастлабки босқичда Микрокредитбанкнинг молиявий кўмаги билан 20 миллион сўм миқдорда кредит олиб, уйида пишириқлар пишириб фаолиятини бошлаган бўлса, кредит маблағларини ўз вақтида сўндириб, қандолатчилик цехини ташкил этиш лойиҳаси учун яна 80 миллион сўм миқдорда кредит олиб, фаолиятини кенгайтирди.

- Эндиликда янги, кенг ва шинам бинода иш бошладим. Бу ерда барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Бошида кредит олишга қўрқдим. «Қўлимдан келмасачи, кредитни қандай тўлайман?» деган хавотирлар ҳам бор эди. Аввало, таваккал қилиб, кейин ҳаракат ва меҳнат қилиб мана шундай натижаларга эришяпман. 5 нафар янги ишчи ўрни яратдим. Уйдаги фаолиятим давомида ҳар ойлик соф фойдам 5 миллион сўмни ташкил этар эди. Бугун эса ойлик даромадим 10 миллион сўмгача етди. Маҳсулотларимиз чўнтакбоп, шу билан бирга харидоргир. Ҳозирда бошқа туманлардан ҳам буюртмалар қабул қиляпмиз. Турли тадбирлар, тўй маросимлари учун пишириқлар етказиб беряпмиз, — дейди Юлдуз Ахмадқулова.
7-_13_.png
Боёвут туманининг асосий драйвери аграр соҳа бўлиб, туман аҳолисининг аксарияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланишни маъқул кўради. Садриддин Айний маҳалласида истиқомат қилувчи Шахло Маматқулова қишоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш натижасидан олинган соф фойда ва ўз вақтида сўндирилган кредитлар туфайли яна қўшимча имтиёзлардан фойдаланмоқда. Унга «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида «Микрокредитбанк» АТБ томонидан 100 миллион сўм миқдорда кредит ажратилиб, айни пайтда чорвачилик йўналишида фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозирда 8 та новвоc, 50 дан ортиқ жўжалар парвариши билан шуғулланмоқда.
5-_24_.png
 «Микрокредитбанк» АТБ фақатгина кредит ажратиш билан чегараланиб қолингани йўқ. Хусусан, шаҳар ва туманларда «Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш» мавзусида ўтказилаётган очиқ мулоқотлар, хотин-қизлар фаоллари билан ўзаро ҳамкорлик, маҳаллага чиққан ҳолда хонадонма-хонадон ташкил этилаётган алоҳида суҳбатлар ўз самарасини бермоқда. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ва ривожлантириши учун зарурий маслаҳат ҳамда тавсиялар берилмоқда. Бизнес лойиҳалари таклиф этилмоқда. 

Боёвут туманининг Маданият маҳалласида истимоқат қилувчи Наргиза Абдалиевага ҳам касбий фаолиятидан келиб чиқиб, қизиқишларига мос лойиҳа таклиф этилди. Унинг массаж курсларида таҳсил олганлиги инобатга олиниб, массаж аппарати сотиб олиш ва мустақил фаолият бошлаши учун «Микрокредитбанк» АТБдан 10 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилди.  

- Ҳозирда ўзимнинг 3 нафар фарзандимга ва маҳалламиздаги болаларга массаж хизматларини кўрсатяпман. Ҳам фарзандларим соғлиғи учун фойдали, ҳам рўзғоримга қўшимча даромад келяпти, — дейди Наргиза биз билан суҳбатда.
1-_42_.png
Республикамизда хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бизнесга биринчи қадам қўйишларида ёрдамлашиш, шу билан бирга бизнесини узлуксиз равишда давом эттиришлари учун кўмак кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишларни боёвутлик тадбиркор аёллар мисолида келтирдик,  холос. Мамлакатимизда бундай хотин-қизларимиз минглаб топилади. Микрокредитбанк хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Банк Ахборот хизмати




Яна кўринг

17 сентябр 2026

Арнасойда аҳоли даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар кенгайтирилмоқда

Йил якунига қадар 1 000 та хонадонда 3 000 бош наслли чорва моллари етиштириш режалаштирилган.
14 сентябр 2026

Китоб ўқиш соати: асар ва тафаккур уйғунлиги

Тадбирнинг яна бир қизиқарли жиҳати — иштирокчиларнинг ўзларини таъсирлантирган, уларда чуқур таассурот қолдирган парчаларни ўқиб беришлари бўлди.

14 сентябр 2026

МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ БОР

Мурожаатларнинг 3 057 таси белгиланган муддатидан олдин, 404 дан ортиқ мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилди
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X