
Марказий банк ташаббуси билан бошланган “Банк ва Маърифат” форуми якунига етди.

Мазкур Форум доирасида журналистлар ва кенг жамоатчилик учун пресс-тур ҳам ташкил этилди.
Форум доирасида ташкил этилган махсус стендда банкнинг “Чиғаноқ” лойиҳаси тақдимоти Марказий банк Раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев томонидан алоҳида эътироф этилди.

Кўплаб янги лойиҳалари билан эсда қоларли ўтган форумнинг якунида МКБАНК ва “IJOD NASHR” нашриёти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумга кўра:
“Чиғаноқ” лойиҳаси асосида 10 нафар ижодкорнинг китобларини нашр қилиш;
Booktrack - кўчма китоб дўкони лойиҳасини амалга ошириш;
Болалар учун 1 000 нусхада эртак китобларни нашр эттиришга келишиб олинди.

Мазкур форум уч кун давомида китоб, билим ва янги ғоялар манзили, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда бу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш майдонига айланди.
Бу лойиҳа маҳаллаларда китобхонликни ривожлантириш, ёшлар ва аҳолини маънавий-маърифий қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ташаббусдир.
Банк Ахборот хизмати



















