Сўнгги кунларда электрон почта ва ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодий судлар ҳамда бошқа расмий ташкилотлар номи билан “Ижро иши материаллари, Суд қарорлари ҳақида хабарнома” сарлавҳали зарарли файл(лар)ни ўз ичига олган хатлар тарқалмоқда.
Ушбу хатлар зарарли дастурларни сизнинг компьютерингизга ўрнатиш мақсадида юборилган бўлиб, иловаларни очиш ёки ҳаволаларга кириш қурилмангизга ёки шахсий маълумотларингизга зарар етказади.
Агар хат расмий туюлса ҳам — биринчи навбатда, расмий манбалар орқали, яъни хат юборувчи ташкилот расмий сайти ёки ишонч телефони ёрдамида текшириб олинг.
Ҳар қандай шубҳали хатни дарҳол банкнинг қисқа 1285 рақами орқали тасдиқлатиб олинг.
Унутманг, Сизнинг молиявий хавфсиз бўлишингиз киберхавфсизлик талабларига риоя қилишингизга ҳам боғлиқ.
Банк Ахборот хизмати