Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда.
Шунга кўра, 2026 йил 18 ва 19 апрель (шанба ва якшанба) кунлари айрим навбатчи банк офислари ва хизмат кўрсатиш марказлари ишлайди. Ушбу кунларда фуқаролар кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олди-сотди қилишда зарур бўлган эскроу хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Бундан ташқари, шу кунлари айрим валюта айирбошлаш шохобчалари ва халқаро пул ўтказмалари пунктлари ҳам фаолият юритади. Улар кун давомида 8 соат ишлайди.
Бу имкониятлар фуқароларга дам олиш кунлари ҳам банк хизматларидан бемалол фойдаланиш имконини беради.
Дам олиш кунлари ишлайдиган банк хизматлари офислари билан пастдаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин!
17 апр 2026
Дам олиш кунлари ҳам банк хизматлари ишлайди



















