
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда.
Шунга кўра, 2026 йил 1 ва 2 август (шанба ва якшанба) кунлари айрим навбатчи банк офислари ва хизмат кўрсатиш марказлари ишлайди. Ушбу кунларда фуқаролар кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олди-сотди қилишда зарур бўлган эскроу хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Бундан ташқари, шу кунлари айрим валюта айирбошлаш шохобчалари ва халқаро пул ўтказмалари пунктлари ҳам фаолият юритади. Улар кун давомида 8 соат ишлайди.
Бу имкониятлар фуқароларга дам олиш кунлари ҳам банк хизматларидан бемалол фойдаланиш имконини беради
Дам олиш кунлари ишлайдиган банк хизматлари офислари билан пастдаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин!
Формат: pdf



















