Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11800
Сотиш
11870
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11800
11870
11839.59
EUR
13000
14000
13569.35
RUB
140
140.42
GBP
15600
16600
15803.48
CHF
14200
15200
14342.33
JPY
50
100
75.01
Курс 18.09.2026 16:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Ҳамкасбимизнинг иддаоси ҳақиқатга мос эмас

...
Янгилаш: ...
Image
Ҳамкасбимизнинг иддаоси ҳақиқатга мос эмас

Банкимиз томонидан ишлаб чиқилган Mavrid мобил иловаси ижтимоий тармоқларда “Tenge Bank” бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов томонидан Tenge24 мобил иловаси билан бир хил, яъни 1 га 1 кўчирилгани ҳақида пост жойланди. (https://www.facebook.com/tavakkalov).

Аввало, шуни таъкидламоқчимизки, Mavrid ва Tenge24 мобил иловаларининг ишлаб чиқувчиси ушбу соҳада етарли тажрибага эга “TUNE consulting” компанияси ҳисобланади. Ушбу компания юртимиздаги банк мобил иловаларини ишлаб чиқиб, муваффақиятга эришиб келаётган маҳаллий корхонадир.

Мазкур компания мобил иловаларда ўзлари томонидан ишлаб чиқилган дизайн ва ечимларни буюртмачи томонидан тасдиқланган намуналар асосида амалга оширади. Шунинг учун банк мобил иловалари дизайнлари элементларида баъзи ўхшашликлар бўлиши мумкин, лекин бу элементларни қўллаш у ёки бу брендни ўзида такрорламайди.

Mavrid иловаси ҳам тасдиқланган дизайн ҳамда корпоратив брендбук ранглари асосида яратилган бўлиб, Tenge24 иловасида ишлатилган дизайн элементлари намуна сифатида олинмаган. Шунингдек, иловани ишлаш жараёнлари, функциялари, арихитектураси, сервислар билан интеграцияларида бошқа ечимлар қўлланилган. Яъни камсонли тизимлар қаторида бевосита BPM (Бизнес жараёнларини бошқариш) тизими билан боғланган. Бу эса илованинг функционаллигини оширган. Ушбу фикрларимизни соҳадаги мутахассислар ҳам тасдиқлайди.

Қолаверса, Mavrid иловасидаги функционаллик бевосита Тенгебанк иловасидаги функционалликдан фарқланади. Мисол учун, Mavrid иловасида масофадан туриб, пластик картага буюртма бериш, буюртма ҳолатини кузатиш имкониятлари яратилган. Келажакда BPM тизими имкониятларидан фойдаланган ҳолда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида кўпгина банк маҳсулотларидан онлайн фойдаланиш имкониятларини яратиш кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, Улуғбек Таваккаловнинг иддоси ҳақиқатга мос эмас. Қолаверса, 13 апрел куни ишга туширилган Mavrid иловаси мижозлар томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, доимий такомиллаштирилиб борилишини маълум қиламиз.

Банк ахборот хизмати.



Яна кўринг

17 сентябр 2026

Арнасойда аҳоли даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар кенгайтирилмоқда

Йил якунига қадар 1 000 та хонадонда 3 000 бош наслли чорва моллари етиштириш режалаштирилган.
14 сентябр 2026

Китоб ўқиш соати: асар ва тафаккур уйғунлиги

Тадбирнинг яна бир қизиқарли жиҳати — иштирокчиларнинг ўзларини таъсирлантирган, уларда чуқур таассурот қолдирган парчаларни ўқиб беришлари бўлди.

14 сентябр 2026

МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ БОР

Мурожаатларнинг 3 057 таси белгиланган муддатидан олдин, 404 дан ортиқ мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилди
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X