
Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини таъминлаш, ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ўзлаштирилишини назорат қилиш ҳамда лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБ раҳбарияти ва мутахассислари ҳудудларда бўлиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ҳамда инвестиция лойиҳалари мониторингини олиб бормоқда.
Ҳудудларга ташрифлар давомида банк раҳбарияти тадбиркорлар билан бевосита учрашиб, уларнинг фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги режалар юзасидан очиқ фикр алмашди. Учрашувларда тадбиркорларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларни тезкор ҳал этиш, зарур амалий кўмак кўрсатиш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Учрашувлар давомида замонавий мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “ENDLESS CONNECTION TRADE” МЧЖ фаолияти ўрганилди. Умумий қиймати 94,8 млрд сўмлик лойиҳа амалга оширилган бўлиб, унинг 22,2 млрд сўми тадбиркорнинг ўз маблағлари, 72,6 млрд сўми эса банк кредити ҳисобидан молиялаштирилган. Корхона 2026 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиб, 50 та янги иш ўрни яратилган.
Шунингдек, “Гранд Диор” МЧЖ томонидан меҳмонхона хизмати ва туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ҳам ўрганилди. Умумий қиймати 31,7 млрд сўм бўлган лойиҳа 22,2 млрд сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ва 9,5 млрд сўм банк кредити ҳисобидан молиялаштирилган. Мазкур лойиҳа 2026 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиб, 35 та янги иш ўрни яратилди. Корхонанинг йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 20,2 млрд сўмни ташкил этади.

Учрашув давомида истиқболли лойиҳалардан бири – “Ricomel Beverages” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган “Динай” салқин ичимликлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди. Умумий қиймати 183,7 млрд сўм бўлган лойиҳа 159,9 млрд сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ва 23,8 млрд сўм банк кредити ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Лойиҳа 2027 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 300 та янги иш ўрни яратилади. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 219,3 млрд сўмга етказилиши режалаштирилган.
Ҳудудлардаги учрашув ва мониторинглар давомида ишлаб чиқариш суръатлари, инфратузилма ҳолати, мавжуд қувватлар ҳамда тадбиркорлар фаолиятида учраётган масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар белгиланди.
Банк раҳбарияти томонидан жойларда олиб борилаётган бундай очиқ мулоқот ва мониторинг тадбирлари инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Банк Ахборот хизмати



















